+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Авг 2025

МИЛЛАТЛАРАРО ДЎСТЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК УЛУFЛАНАЁТГАН ЮРТ

30 июль – Халқлар дўстлик куни муносабати билан мамлакатимизда ўтказилаётган "Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам дўстлик фестиваллари, турли маданий, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Хонобод шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон қирғиз миллий-маданий маркази вилоят бўлими томонидан “Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт” шиори остида ўтказилган тадбирда вилоятда фаолият олиб бораётган миллий-маданий марказлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар, Хонобод шаҳрига ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этишди.

Тадбир очилишида сўз олганлар мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланганлиги, хусусан, Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқ ва эркинликлар қонун йўли билан ҳимояланганлиги, уларнинг ўз она тилларини ўрганишлари,  анъана ва урф-одатларини ривожлантиришлари учун барча шароитлар яратиб берилганлиги таъкидланди.

- Бугун Андижон вилоятида 150 минг нафардан зиёд қирғиз миллати вакиллари яшайди, - дейди Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази Андижон вилояти бўлими раҳбари Обиджон Носиров. – Миллатдошларимиз Жалақудуқ, Хўжаобод, Марҳамат, Қўрғонтепа туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида нисбатан уюшган ҳолда истиқомат қилишади. Жойларда халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларини давом эттириш учун барча шароит ва имкониятлар яратилган.

Марказимиз томонидан Ўзбекистонда яшаётган турли халқ, миллат ва элатларнинг ўзаро дўстлиги ва тотувлигини мустаҳкамлаш, юртни обод қилиш, тинчлигини асрашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу орқали ёш авлодни ватанпарварлик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш ишига ҳисса қўшмоқда.

Тадбир доирасида қирғиз миллий либослари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, ижодий ишлар кўргазмалари ташкил этилди, қирғиз миллий анъаналари намойиш этилди.

 Кўргазмада намойиш этилган асарларда юртимиздаги миллатлараро дўстлик, барча миллат вакилларининг эмин-эркин фаолияти, интилишлари ўзига хос тарзда акс эттирилди.

Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Андижон вилоятида ўтказилаётган бу каби тадбирлар юртимизда миллатлараро дўстликни янада мустаҳкамлашга, Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларни Она Ватанимиз тинчлиги ва равнақини таъминлаш йўлида бирлаштиришга хизмат қилмоқда.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ