+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Авг 2025

ЧЎЛПОН ИЗДОШЛАРИ АНДИЖОНДА ЖАМ БЎЛИШДИ

Тадбир

Андижон шаҳрида “Чўлпон издошлари” анъанавий республика ёш ижодкорлар семинари бўлиб ўтди.

Абдулҳамид Чўлпон жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар ҳамда Журналистлар уюшмаси вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда ўтказилган семинарда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган ижодкор ёшлар назм, наср, публицистика ва болалар адабиёти йўналишларидаги ижодий ишлари билан иштирок этдилар.

- Ушбу семинар энг аввало, ижодкор ёшларни бир даврага жамлади, уларга ўзаро ижодий тажриба алмашиш имконини берди, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи. - Анъанага айланган ушбу семинарга тақдим этилган ижодий ишларнинг кўп қисмини жадид боболаримизга бағишланган асарлар ташкил этади. Ёш ижодкорларнинг улуғ аждодларимиз ҳаёти, ижоди, илмий ва адабий меросини тарғиб этишга бўлган интилиши, иштиёқи юқори эканлиги эътиборга молик.

Семинар давомида жадид боболаримиз хотираси ёд этилди, жадидчилик ҳаракати вакилларининг миллий адабиётимиз ривожидаги ўрни, шунингдек, Чўлпон ижодининг миллий адабиётимиздаги аҳамияти хусусида атрофлича сўз юритилди.

Таниқли ижодкорлар, адабиётшунослар томонидан ёш ижодкорларнинг ижодий ишлари таҳлил қилинди. Ютуқ ва камчиликлари хусусида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Чўлпон, умуман, жадид боболаримиз ижодий меросини ўрганиш ва тарғиб этишга хизмат қилган семинар якунида фаол иштирокчиларга Чўлпон жамоат фонди томонидан сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

Муҳаммадрасул МАМАТҚУЛОВ,

Абдулҳамид Чўлпон жамоат фонди ижрочи директори.