+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Март 2017

"ХАЛҚ ҚАЛБИДАН ЖОЙ ОЛГАН СИЙМО"

(12- сон)

Маълумки, жорий 2017 йил  вилоятимизда Заҳириддин Муҳаммад Бобур йили деб эълон қилинган. Шу муносабат билан вилоятимиздаги таълим муассасаларида улуғ ватандошимиз хотирасига бағишланган турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. 

Ана шундай тадбирлардан бири Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги 2- сон академик лицейда бўлиб ўтди. "Халқ қалбидан жой олган сиймо" деб номланган адабий-мусиқий кечада лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда улуғ шоирнинг ҳаёти, ижоди, яратган асарлари ҳақида иштирокчиларга инглиз ва рус тилларида маълумотлар берилди. Шунингдек, "Юлдузли тунлар" асари асосида тайёрланган саҳна кўриниши намойиш этилди.  Лицейнинг иқтидорли ўқувчилари ҳазрат Бобур ғазал ва рубоийларидан, шунингдек, ўз ижодларидан намуналар ўқидилар.

Якунда тадбирда фаол қатнашган бир гуруҳ ўқувчиларга Олтинкўл тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Режабхон РИЗАЕВА,

 

АДТИ қошидаги 2- сон академик лицей АРМ раҳбари.