+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Март 2017

ЁШ СПОРТЧИ ҚИЗЛАРГА СПОРТ КИЙИМЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

(14-сон)

Ёш спортчи қизларга спорт кийимлари топширилди

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар гимнастика мактабида спорт билан мунтазам шуғулланувчи қизларга Президент совғаси - махсус спорт кийимларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

- Наврўз байрами шукуҳи кезаётган шу кунларда вилоятдаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва коллежлар ўқувчилари бўлган, спорт билан мунтазам шуғулланаётган 15 минг 650 нафар қизга умумий қиймати 463 миллион сўм миқдордаги спорт формалари тарқатилди, - дейди   Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали раҳбари Неъматулло Абдураҳмонов. - Бу мамлакатимизда хотин-қизлар спортини ривожлантиришга, айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлашга кўрсатилаётган эътиборнинг намунасидир.     

Тадбирда 300 нафардан зиёд қизларга махсус спорт   кийимлари тантанали равишда топширилди. Президентимиз  совғаларини топширишга бағишланган бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтди.

 

Хосият СИДДИҚОВА