+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Апр 2017

МУРУВВАТ УЙИДА КУТУБХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

(17 – сон)

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида “Оила – маънавият булоғи”  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотлари чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан амалга оширилаётган “Дурдона” маърифий лойиҳаси асосида партиянинг Андижон вилоят кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда халқ депутатлари вилоят, туман кенгашлари депутатлари, партия ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхона маркази мутахассислари ҳамда ёшлар иштирок этди.

 Оилаларда, айниқса, ёшлар ва аёллар ўртасида халқимизнинг бой маданий мероси, миллий қадрият ва анъаналарини кенг тарғиб қилиш, хусусан, китоб ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишни кучайтириш, китобхонлик даражаси ва маънавиятини юксалтириш орқали юртдошларимизни эзгу ва хайрли ишларга сафарбар этиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юқори босқичга кўтариш, оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган ушбу тадбирда юртбошимиз фармойишнинг мазмуни ва аҳамияти, инсон камолоти ва маънавиятининг юксалишида китобнинг ўрни ва роли, китоб ўқиш ва мутолаа маданиятини юксалтириш, ёшларимизда ёт ғоялар, турли иллатларга қарши маънавий иммунитетни кучайтириш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 Шунингдек, тадбир доирасида тумандаги Мурувват уйида партия вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган жамоатчилик зиё маскани - кутубхонанинг очилиши ҳам бўлиб ўтди.

-  Ушбу кутубхонага бир минг донадан зиёд турли мавзулардаги китоблар жамланган, - дейди Мурувват уйи директори, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Хуршидахон Халилова. -  Бу 200 нафарга яқин киши меҳнат қилаётган муассасамиз жамоаси ҳамда 200 нафардан ортиқ тарбияланувчиларимиз учун чиройли туҳфа бўлди. Қолаверса, ходим ва тарбияланувчиларимизнинг қизиқарли мавзулардаги китобларни мутолла қилиш имконияти янада кенгайди.

Тадбирда иқтидорли ва ижодкор ёшлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур, ўқилган шеър ва ғазаллар барчада катта таассурот қолдирди.

Умидахон ИСАЕВА,

 

  Ўзбекистон либерал-демократик партияси Андижон вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” бўлим мудири.