+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Улуғларнинг улуғи...

(44-сон) 2017 йил - Андижонда "Заҳириддин Муҳаммад Бобур йили"

Жаҳон маданияти тарихида ёрқин из қолдирган, дунё тамаддуни, илм-фан, адабиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшган буюк сиймолардан бири бу - Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир. Биз Бобурни нафақат шоир, балки буюк адиб, таржимон, кашфиётчи, моҳир саркарда ва адолатпеша ҳукмдор сифатида ҳам яхши биламиз.

Шуни айтиш жоизки, Бобурнинг умри фақат жангу жадаллар билан ўтган эмас. У адабиёт, санъат, тарих ва илм-фаннинг турли соҳаларида ўзининг бетакрор асарларини яратган олим ва адиб эди. Биргина унинг "Бобурнома"асари бугунги кунда ҳам дунё халқлари томонидан беқиёс асар сифатида эътироф этилаётганлиги фикримизга ёрқин мисолдир. Ушбу асар Бобурнинг умри давомида кўрган-кечирганлари, хотираларидан иборат бўлиб қолмай, Марказий Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон ва Эрон халқларининг тили, нодир ёдгорликлари, тарихи, географияси, этнографияси ва бошқа соҳалари ҳақидаги кўплаб маълумотлар берувчи қимматли манба ҳамдир. Шунинг учун ҳам бу асар ғарб тарихчилари диққатини доимо ўзига тортиб келади.

Бобур шахси ҳақида Муҳаммад Юсуфнинг "Анвори ҳикмат", Зайниддин Восифийнинг "Бадое ул-вақое" асарларида яна кўплаб маълумотлар келтирилади. Бундан ташқари, Бобурнинг инсоний фазилатларини мадҳ этувчи ҳикоя, ривоятлари ҳозиргача Осиёнинг кўплаб халқлари орасида маълум ва машҳурдир. Ана шундай ривоятлардан бирида шундай дейилади:

Иттифоқо, Бобур Деҳли кўчаларидан ўтиб борар экан,   шовқин-сурон билан қочаётган одамларга назари тушади. Қараса одамларни баҳайбат фил қувиб келаётган экан. Шунда Бобурнинг кўзи йўл ўртасида қолиб кетган ёш болага тушади ва жон ҳолатда болани фил ҳамласидан қутқариб қолади.

Фил ўтиб кетгандан сўнг бир ҳинд Бобурнинг қаршисига тиз чўкади ва ханжарни олиб унга узатади:

 - Мана бу ханжар билан мени ўлдир! Мен сенинг жонингга қасд қилиб юрган гуноҳкорман ва сенинг олдингда қарздорман...

- Ундай бўлса нега   мақсадингни амалга оширмай тиз чўкдинг? - сўрабди Бобур.

 - Эй, улуғларнинг улуғи, - дея хитоб қилади ҳинд. - Жонингни аямай бу болани - менинг фарзандимни фалокатдан қутқариб қолдинг, олийжаноблик қилдинг. Сенинг одамийлигинг, жасоратинг, мардлигинг олдида ҳамиша бош эгаман!

Бу каби афсоналар шарқ     халқлари орасида Бобур шахсининг нақадар улуғлиги, юксак обрў-эътиборга эга эканлигидан далолат беради.

 

Нигора САЛОҲИДДИНОВА,

Андижон саноат ва транспорт касб-ҳунар

 

коллежи ўқитувчиси.