+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

САРИШТА БЕКА

Қатра

У ҳали хўроз қичқирмай туриб, тонгни уйғотади. Одамлар ширин уйқу тафтидан воз кечолмай ётган маҳал аёл кўчаларни супуриб-сидиради, замин юзини очади. У бу ишни биров буюргани, ёхуд бировдан қўрққани учун қилмайди. Аслида озодалик, тозаликдан завқ олади, орасталикдан кўнгли яшнайди.

Аёл бу юмушни ҳар кун канда қилмайди. Фарзандлари   уйқудан уйғонгунча, то маҳалласининг бошигача кўчаларни супуради, йўл четларига тўкиб ташланган чиқинди уюмларини йиғиштириб, махсус қутиларга олиб бориб ташлайди. Сўнг хиёлгина сув сепиб, уйига қайтади. Бу пайтда ҳали болалари ҳам, эри ҳам уйқудан турмаган бўлади. Нонушта тайёрлаб, уларни уйғотади. Барчани ишга жўнатгач, яна рўзғор юмушларига кўмилади.

Мана шу саришта аёл ўғил уйлаб, келин туширди. Тўйнинг 3-4 кунлик тадбирлари тугагач, эрта тонгда кўчага чиққан аёл ҳайрон бўлди. Маҳалла бошигача кўчанинг ёғ тушса ялагудек супуриб-сидирилгани баҳри дилини очарди.

Нонушта вақти келинига: "раҳмат, қизим, умрингиздан барака топинг. Бугунги ишингиз сизнинг кўнглингиз тозалигини билдиради. Ер юзини очган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди", деди. Келинчак уялибгина ўрнидан туриб, ташқарига йўналди...

 

 

ФЕРУЗА