+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚОРБОБО ВА ҚОРҚИЗ

Қорбобо ва Қорқизнинг ташрифи азал-азалдан одамларга, айниқса, болаларга завқ-шавқ бағишлаган. Шодликлар олиб келган...

Янги йил байрамлар сардори, бошланажак янги ҳаётдан нишона. Бу байрамнинг энг азиз меҳмонлари Қорбобо билан Қорқиздир. Улар Янги йил куни одамлар ҳузурига узоқ-узоқлардан, қалин, қорли ўрмонлардан, баланд-баланд тоғлардан ўтиб, яхши ниятлар билан келишади. Баланд, турли ўйинчоқлар билан безатилган кўм-кўк арча атрофига уларнинг кириб келишлари ҳаммага, айниқса, болаларнинг шодлигига шодлик қўшади. Қорбобонинг узун соқоли-ю, бошидаги оппоқ қалпоғи ўзига ярашгандан ярашиб туради. Қорбобо катта қопдаги совғалари-ю, узун ҳассасидан сеҳргарга ўхшаб кетади. Набираси Қорқизнинг узун, малла сочи белида тўлғонади. Оқ либоси чиройига чирой қўшади. Жарангдор ва ширали овози болаларни ўзига мафтун этади, сеҳрлаб қўяди. Арча атрофида шеърлар, ашулалар айтганларга, рақс тушганларга, улар бажонидил совғалар тарқатишади. Болалар билан сакраб-сакраб ўйнашади. Ҳамма хурсанд, ҳамма шод. Кўнгиллар обод, янги йил эса эшик қоқади...

...Янги йилнинг эрта тонги. Атрофда қаҳратон совуқ ҳукм суради. Таажжублиси, Қорбобо ва Қорқиз қаёққадир ғойиб бўлишган. Ҳамма ҳайрон - улар қаёққа кетишган?..

Болалар Қорбобо ва Қорқизни соғинишади. Момиқ қордан Қорбобо, Қорқиз ясашади. Қорбўронлар ўйнашади. Оппоқ лайлакқор тинимсиз ёғади. Юзингизга, киприкларингизга қўниб, сизни қитиқлайди.    Кафтларингизни очиб тутмоқчи бўлсангиз, бекинмачоқ ўйнаётгандай бир зумда эриб кетади - ғойиб бўлади. Тутолмайсиз, чарчаб қоласиз. Лекин Қорбобо ва Қорқиз топилмайди, ҳеч ким топа олмайди. Чунки улар энди ўзга юртларга кетишади. Ахир, бошқа жойларда ҳам Қорбобо ва Қорқизни интиқ кутаётган болажонлар кўп-да!

Лекин Янги йил арафасида улар ҳадя этган шодликлар, хурсандчиликлар - бебаҳо бахт одамлар билан йил бўйи ёнма-ён юради, уларга ҳамроҳ бўлади...

 

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ