+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Сўнмас чашма булоғимсан, она тилим!

Мозийларнинг қучоғида сен барҳаёт,

Садолари янгроғимсан, она тилим!

Аждодларим ашъорида мангу баёт,

Орим каби ардоғимсан, она тилим!

 

Сенсиз менинг шаъним хароб, тақдирим гунг,

Кимлар гўзал жозибангни қилди гурунг,

Лабларингдан кетди кулгу, кетмади мунг,

Етмиш йиллик фироғимсан, она тилим!

 

Сен Навоий битиб кетган достон эдинг,

Бойқародан қолган ғазал-бўстон эдинг,

Улуғбекни олим қилган осмон эдинг,

Широқ тутган маёғимсан, она тилим!

 

Чўлпонимсан, Усмонимсан, Фитратимсан,

Форсийларни лол айлаган фикратимсан,

Шоҳ Бобурдан қолган азиз дастхатимсан,

Кулиб турган қароғимсан, она тилим!

 

Сен борсанки, Абдуллолар ҳаёт - уйғоқ,

Ва Муҳаммад Юсуфингда шонли байроқ,

Қувончимдан тилларимда ширин титроқ,

Сўнмас чашма булоғимсан, она тилим!

Шаҳло ҲАМИДОВА,

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқитувчиси.