+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

КИТОБ - ХАЗИНА

Мулоҳаза

Китоб - хазина, у инсонга улкан маънавий озуқа беради. Минг афсуски, буни ҳамма ҳам тушуниб етавермайди. Лекин орамизда китобсеварлар, китобхонликни тарғиб этаётган зиёлилар, юртдошларимиз ҳам оз эмас. Аммо охирги марта қачон китоб ўқиганини эслай олмайдиган, бирор марта фарзандларига китоб ўқиш кераклигини айтмаган кишилар сони эса улардан ҳам кўпроқни ташкил қилади.

Одамлар, айниқса, аёллар тўпланиб қолсалар, турли муаммолар, машҳурлар ҳаётидаги ўзгаришлар, маош қачон берилиши, уни қандай сарфлаш, тўй, маърака ва бошқа турли тадбирлар, уларни қай тарзда ўтказиш, турли сериаллар киноқаҳрамонлари ҳаёти билан боғлиқ воқеалар ҳақида бир-бирлари билан соатлаб гаплашади ёки телефон орқали суҳбатлашишга истаганларича вақт ажратишади. Бундай охири кўринмайдиган суҳбатлар, қайта-қайта намойиш этилаётган сериалларни кўриш учун вақт ажратамиз-у, китоб ўқишга, фарзандимизга эртак айтиб беришга вақт топа олмаймиз.

Тўй-маросимларга, гап-гаштакларга қимматбахо либослар, тақинчоқлар, совға-саломларни харид қиламиз, лекин 40-50 минг сўмга китоб харид қилишга тўғри келганда ёки фарзандимиз китоб сотиб олишни сўраганида, пулимизни тежаш кераклигини ўйлаб қоламиз.

Тўғри, ҳамма ҳам ўз фарзандининг яхши ўқишини хоҳлайди, яхши ўқигин, деб унга талаблар қўяди. Аммо биз амалда ўзимиз китоб ўқияпмизми, уларга ибрат бўляпмизми? Афсуски, бунга кўпчилик эътибор бермаслиги аниқ. Шу ўринда мен фарзандларимизда китобга муҳаббат, китобга қизиқишни оширишда ўзимиз шахсий намуна кўрсатишимиз керак, деб ҳисоблайман.

Келинг, ўзимизга ўзимиз савол берайлик. Кейинги бир йил давомида қандай китоб ўқидик ёки фарзандимизга мана шу китобни ўқигин, деб маслаҳат бердик. Менимча, бу саволга кўпчилик ижобий жавоб бера олмаса керак.

Юқоридаги саволга ижобий жавоб берган инсонларга эса фақат раҳмат, дейишимиз жоиз. Кимки китоб ўқиса, қайсики оилада китобхонликка эътибор юқори бўлса, ушбу оилада маънавиятли, тарбияли фарзандлар камол топади. Чунки китоб ўқиш инсонни руҳий баркамолликка етаклайди, гўзал фазилатлар эгасига айлантиради.

Сир эмаски, ҳар қандай тарбия сингари китобга муҳаббат ҳам болаликдан бошланади. Фарзандимизга болалигиданоқ китоб ўқиб беришимиз, уларнинг келажагига ижобий таъсир кўрсатади. Ана шу масалага эътибор қаратсак, вақтлар келиб,  фарзандларимиз нафақат муносиб фарзанд, балки жамият, юрт ривожи учун хизмат қиладиган юксак салоҳиятли инсон бўлиб камол топади.

Ҳаёт қанчалик шиддат билан ўтмасин, давр, технологик имкониятлар жадаллик билан ривожланмасин, инсон камолотида китобнинг ўрни ва роли беқиёслигича қолаверади. Инсон маънавиятининг юксалишида китобнинг ўрнини ҳеч қандай восита эгаллай олмайди. Шу боис ҳам, фарзандларимизни, ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини оширишдан асло тўхтамайлик. Зеро, жамиятимизнинг бош вазифаси баркамол, юксак маънавиятли авлодни тарбиялаш экан, китобга эътибор масаласини ҳамиша биринчи ўринга қўйишимиз даркор.

Фарҳодбек ҲАФИЗОВ,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.