+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

02 Май 2019

ISPRING ДАСТУРИ ўқувчининг билими ва мустақил ишлаш кўникмасини юксалтиришга ёрдам беради

Мутахассис минбари

Президентимиз томонидан ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида илгари сурилган бешта ташаббус биз - педагогларни янада самарали ишлашга ундайди.

Хусусан, ташаббуснинг ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш йўналишида аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.  Ана шундан келиб чиқиб, мактабимизда ўқув-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ўқувчиларнинг пухта билим олишларини таъминлаш,  уларнинг билим ва малака даражасини баҳолаш,  таълим-тарбия сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

 Мен шу йил март ойида Андижон давлат университети педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида малака ошириш курсида таҳсил олдим. Марказда таълим жараёнида замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаш бўйича чуқур билим ва кенг маълумотлар олдим. Айниқса, мультимедиа электрон ўқув ресурсларини яратиш бўйича iSpring дастури менга жуда манзур бўлди.

iSpring - мультимедиали электрон ўқув ресурсларини яратиш имконини берувчи педагогик дастурлар ичида юқори рейтинга эга бўлиб, унинг учта дастурий модули мавжуд. Улар ёрдамида аудио, видео интерактив элементлар, шунингдек, электрон кўринишдаги тестлар билан бойитилган online тақдимот материаллар, ўқув курслар, турли сўровномалар, анкеталар, интерактив тестлар, 3Д шаклдаги китобларни яратиш мумкин.

iSpring Quiz Maker дастури тармоқланган тестларни яратиш, бир неча вариантдан керакли жавобни танлаш, сатрга киритиш йўли билан жавоб танлаш сингари 11 та топшириқни бажариш имконига эга. Ушбу дастурдан исталган фан бўйича фойдаланиш мумкин.

Мен инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида ушбу   дастурдан фойдаланган ҳолда 8-синфлар учун тест туздим. Ундан дарс жараёнида фойдаланиб, ижобий натижаларга эришдим. Яъни, апрель ойи бошида ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи 8-А синфда 75 фоиз, 8-Д синфда 73 фоиз бўлган бўлса, ой охирига келиб, ўзлаштириш даражаси 8-А синфда 81 фоизга, 8-Д синфда эса 79 фоизга кўтарилди.

Ушбу тест дастури бошқа анъанавий дастурларга қараганда такомиллашган. Бир хил эмас, ўқувчилар учун қизиқарли кўринишларни ўзида мужассам этади. Бундан ташқари, расм, овоз, видео ва формулалар ёрдамида интерактив тестларни тузиш имконияти ҳам мавжуд. Бу  ўқувчиларда мустақил ишлаш кўникмасини бойитади. 

Қулай ва қатор афзалликларга эга ушбу дастурдан фойдаланиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шу боис, ундан кенг фойдаланишни барча ўқитувчилаарга тавсия этаман.

Гулноза БОЙБЎТАЕВА,

Андижон туманидаги 36- умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси.