+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Нояб 2016

ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗ МАНФААТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИМНИНГ АСОСИДИР,

(47- сон, 2016 й. Фаол аёлларимиз)

- дейди "Водийгазтаъминот" унитар корхонаси "Андижоншаҳаргаз" филиали хотин-қизлар қўмитаси бошланFич ташкилоти раиси Дилафруз Давронова.

Дилафруз касбининг етук мутахассиси сифатида зиммасидаги барча вазифаларни  бекаму кўст адо этади, қолаверса, меҳнатсеварлиги, фаолиятига илғор иш тажрибаларини жорий этиши, изланувчан ва интилувчанлиги билан  юқори натижаларга эришмоқда. Бундан ташқари, у жамоат ишларида ҳам доимо фаоллик кўрсатади. Дилафруздаги ана шу жиҳатларни ҳисобга олиб, корхона раҳбарияти тавсияси билан жамоадаги хотин-қизлар уни ўзларига бош қилиб сайладилар. Мана бир неча йилдирки, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси сифатида унинг янги-янги қирралари очилмоқда.

Айни кунда филиалда меҳнат қилаётган 398 нафар кишининг 80 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Жамоада белгиланган режа асосида уларнинг иш шароитларини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хусусан, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.  Айниқса, хотин-қизларни   соғломлаштириш, уларнинг ҳуқуқий, тиббий билимларини бойитиш, маънавиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Корхонада тиббий пункт ташкил этилган бўлиб, малакали шифокор томонидан ишчи-хизматчилар, хотин-қизлар саломатлиги доимий назорат қилинади, зарур бўлганда уларга бепул дори-дармонлар берилади. Соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом оилаларни шакллантиришда хотин-қизлар саломатлигини асраш муҳимдир. Ана шундан келиб чиқиб, корхонада меҳнат қилаётган ходималар ва нафақага чиққан аёлларнинг даволанишлари учун Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига зарур маблағ ўтказиб берилади.

Кейинги икки  йил давомида 125 нафар ишчи-ходим, жумладан, 45 нафар аёл вилоятимиз ва республикамиздаги турли дам олиш масканлари, санаторийларда ўз саломатликларини тикладилар. Бунинг учун 80 миллион 300 минг сўм маблағ сарфланди. Биргина жорий йилда 80 нафар аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

- Жамоамизда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, шу орқали олиб борилаётган ишлар самарадорлигини кўтаришда хотин-қизлар бошланғич ташкилоти фаолияти, хусусан, Дилафруз Давронованинг алоҳида хизматлари бор, - дейди филиал директори Шавкатбек Қодиров. - Деярли барча тадбирларда у ўзининг ташкилотчилиги билан фаол қатнашади.

Филиал маънавият хонасида эса хотин-қизлар ишдан бўш пайтларида турли адабиётлар, элликдан зиёд турдаги газета ва журналлар билан танишиш, ўзларининг билим ва маънавиятини юксалтириш имконига эга. Шунингдек, аёллар ўртасида миллий ғоя тарғиботи, маънавий-марифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган давра суҳбатлари, савол-жавоб кечалари, "Бу Ватанда инсон қадри улуғ", "Ягонасан муқаддас Ватан!" мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши анъанага айланган. Айниқса, "Қизларни турмушга тайёрлаш гуруҳи" тузилиб, ёш қизларга бу борада муайян тушунчалар берилаётир. Бундан ташқари, Д. Давронованинг саъй-ҳаракати билан хотин-қизларнинг ҳуқуқий, тиббий саводхонлигини оширишга қаратилган буклетлар, "Келинларга ўн насиҳат" деб номланган қўлланма тайёрланиб, ишчи-ходимлар ҳамда ҳудуддаги Муқимий маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизларга тарқатилганлиги эътиборга молик.

Корхона касаба уюшмаси ташкилоти режасига асосан меҳнатда илғор хотин-қизлардан бир гуруҳи Фарғона шаҳридаги "Ал-Фарғоний" зиёратгоҳида,  Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида саёҳатда бўлишиб, у ердаги тарихий обидалар билан яқиндан танишдилар.

Ҳар йили филиал раҳбарияти, касаба уюшма қўмитаси ҳамда хотин-қизлар бошланғич ташкилоти томонидан 8 март  байрами катта тантана билан нишонланади. Уларга меҳнат фахрийларига    совға-саломлар топширилади.

Филиалда меҳнат қилаётган аёлларнинг спорт билан шуғулланишлари учун ҳам зарур имкониятлар яратилган. Спортнинг бир неча тури бўйича секциялар тузилган. ташкил этилган қатор мусобақаларда ҳам хотин-қизлар  фаол иштирок этмоқда. Бу эса жамоада меҳнат қилаётган аёлларнинг соғлом бўлишлари, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Дилафруз Давронова нафақат, ишда фаол, балки икки нафар фарзанднинг меҳрибон онаси, кўплар ҳавас қилса арзийдиган оиланинг бекаси сифатида ҳам ҳамкасблари, маҳалла-кўй ўртасида ҳурмат-эътибор топган.

Дилафруз жорий йилда корхоналар тизимида "Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти" кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган эди. У кеча Тошкент шаҳрида ўтказилган мазкур танловнинг мамлакат   босқичида ҳам ғолиб деб топилиб, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 1-даражали дипломи билан тақдирланди. Ана шу муваффақият билан газетамиз муштарийлари номидан муборакбод этамиз.

Сўзимизни мухтасар қилиб, орамизда Дилафруздай ишда фаол, шижоатли, юртимиз равнақи йўлида фидойилик кўрсатиб меҳнат қиладиган опа-сингилларимиз сафи янада кенгайсин. У бундан буён ҳам ўзи ишлаётган корхона ривожи, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида самарали фаолият олиб боришига асло шубҳа йўқ.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.