+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

FОЯДАН БИЗНЕС РЕЖАГАЧА

Хотин-қизлар тадбиркорлиги

"Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлими томонидан хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш,  бандлигини таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунда ассоциация вилоят ҳудудий бўлими сафига фаол ва илғор тадбиркор аёллар бирлашган. Уларнинг 401 нафарини ёш тадбиркор, 367 нафарини якка тартибдаги, 112 нафарини оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи, 218 нафарини фермер, 554 нафар ишлаб чиқариш йўналишида иш олиб бораётган  хотин-қизлар ташкил этади.

Аёлларнинг иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги имкониятларини кенгайтириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик ва жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган тадбирлар режаси асосида иш олиб боряпмиз. Айниқса, опа-сингилларимизни молиявий, ахборот ресурслари билан таъминлаш, бозор муносабатларида муваффақиятли иштирок этишлари учун қулай шароитлар яратиш, уларда тадбиркорликка оид билим ва кўникмаларни шакллантириш, қайта ўқитиш, малакасини ошириш ва касбга ўргатиш борасида ўтказилаётган ўқув семинарларимиз ижобий натижалар бермоқда.

Умуман, кейинги уч йил давомида қатор лойиҳалар доирасида  вилоятдаги 2 минг 522 нафар хотин-қиз турли йўналишлар бўйича ўқитилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат муносабатлари ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида қатор маҳаллаларда касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизлар "Fоядан бизнес режагача" деб номланган қисқа муддатли тадбиркорлик ўқув курсларида ўқитилди. Уларга тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, бизнес-режа тайёрлаш, иқтисодий самарадорликка эришиш, кредит олиш, солиқ имтиёзлари бўйича зарур тушунча, тавсия ва маслаҳатлар берилди.

"Ўзбекистонда қизлар учун бизнес таълими тизимини ривожлантириш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш", "Тадбиркорлик соҳасида аёлларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш", "Вилоят хотин-қизларининг демократик ва фуқаролик жамияти ривожланишидаги ўрни, мақоми, роли ва етакчилик лавозимларига кўтарилишидаги иштироки" сингари қатор мавзуларда ўтказилган семинарлар ҳам тадбиркор аёллар сафини кенгайтиришга ёрдам берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланган "Аёл ва ёшларни тадбиркорликка йўналтиришда жамоат ташкилотларининг тижорат банклари билан ҳамкорлигини кучайтириш" номли грант лойиҳаси доирасида Андижон туманидаги тижорат банкларига имтиёзли кредит олиш учун мурожаат қилган, маҳаллаларнинг "Темир дафтари"да турувчи хотин-қизлар ўқитилиб, уларнинг ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун амалий ёрдам кўрсатилди.

 "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигида Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик секторини ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотлари экиладиган ер майдонлари ҳолатини тубдан яхшилаш, маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини ошириш, мазкур тармоқни ривожлантириш учун халқаро молия институтлари маблағларини жалб этишга қаратилган лойиҳа доирасида ўтказилган семинар-тренингларда эса фермер, деҳқон ва боғдорчилик хўжаликларини бошқараётган аёлларга соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жорий қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, фан ва техника янгиликларини қўллаган ҳолда иқтисодий самарадорликни ошириш юзасидан зарур билимлар берилди.

Ассоциация қошида ташкил этилган "Дизайнерлар", "Андижон маҳаллий ривожланиш" марказлари томонидан ҳам ўз йўналишларида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда.

 

Наргиза МИРЗАЛИЕВА,

"Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлими ижрочи директори. mso-fareast-language:RU;mso-bidi-language: AR-SA'>Маъмурий суди раиси.