+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

21 Март 2021

Меҳридарё шифокор

Орамиздаги аёллар

Аёл - нозик ҳилқат, кўнгли эса унданда нозик бўлса-да, унинг иродаси, сабр-бардошига таҳсин айтмасликнинг иложи йўқ. Аёл истаса, меҳри, ширин сўзи билан дунёларни обод қилиши, тошдан санъат асари яратиши мумкин.

Инсон ҳаётда меҳнати, олиб бораётган хайрли ва эзгу ишлари билан қадр топади. Яна орамизда шундай инсонлар борки, улар ўз зиммасидаги вазифани адо этишга нафақат билими, салоҳияти, балки қалб қўрини, меҳрини баҳшида этади.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлими поликлиникасида қарийб 20 йилдан буён самарали меҳнат қилиб келаётган Муҳайёхон Дадахўжаевани ана шундай аёллардан бири десак, асло муболаға бўлмайди.

 Ширинсўз, касбига фидойи, меҳнатсевар, қалби пок, барча инсонларга яхшилик илинадиган, ҳеч кимдан ўз ёрдамини аямайдиган Муҳайёхон опа ҳақида фақат илиқ гаплар айтиш мумкин.

Муҳайё Дадахўжаева самарали фаолияти, қолаверса, қатор юксак инсоний фазилатлари билан нафақат ҳамкасблари, балки кенг жамоатчилик ўртасида алоҳида ҳурмат-эътибор қозонган.

Олий даргоҳни муваффақиятли тамомлагач, Муҳайёхон опа дастлаб  вилоят Перинатал марказида иш бошлаган. Йиллар давомида тажриба орттирди, устозларидан касб сирларини пухта эгаллашга ҳаракат қилди. Кейинчалик у вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникасига ишга ўтди. Айни пайтда у  ультратовуш диагностика шифокори вазифасида сидқидилдан меҳнат қилмоқда.

Фаолияти давомида опа ҳар бир ишга масъулият билан ёндашади, айниқса, жонкуяр, очиқкўнгил ва самимийлиги билан шифо излаб келувчиларга хушнудлик улашади.

Муҳайёхон опа ўз касбининг фидойи ва етук мутахассиси бўлиш билан бирга,  оилада меҳрибон она, севикли рафиқа, оқила уй бекаси, набираларининг меҳрибон бувиси сифатида ҳам кўпларга ибрат бўла олади. Оиласининг тинчлиги, фарзанд ва набираларининг камоли унга ҳамиша куч ва шижоат бағишлади.

Ўзининг ибратли ишлари билан бутун жамоага намуна бўлиб келаётган Муҳайёхон опани шогирдлари, вилоятимиз Ички ишлар тизимидаги барча опа-сингилларимиз номидан Наврўзи олам билан муборакбод этаман. Оиласи, фарзандлари бахтига омон бўлсин, эл-юрт равнақи йўлида олиб бораётган ишларида ҳамиша омад ёр бўлсин.

 

Зулхумор АКБАРОВА,

 

Асака тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант .