+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Апр 2021

Самарадорлик омили

Педагог мулоҳазаси

      Бугунги давр барча соҳалар каби таълим-тарбия жараёнига ҳам янги-янги технологияларни жорий этишни талаб қилмоқда. Шу боис, инновацион педагогик технологияларнинг назарий асосларини ўрганиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш зарурати юзага келди. 

     Биз қўллаётган методлар кечаги кун камчиликларини тўлдирмоқда. Яқингача ўтган ноанъанавий дарсларимиз  эртак, саёҳат, ўйин шаклида бўлиб, ўқувчининг фикрлаш даражасини чегаралаб қўяр эди. Боладаги қизиқишни, эркинликни эътибордан четда қолдирар эдик.

  Анъанавий таълимда ўқувчини фақат тайёр билимларини эгаллашга ўргатган бўлсак, замонавий технологиялар уларнинг эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишлари,  мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи эса бу жараёнда шахсни ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик вазифасини бажаради.

Ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг ўқув материалини ўзлаштира олиш имкониятини, уни нимага қизиқишини, ўз фикрини қай даражада ифодалай олиши, уятчанлик, тортинчоқлик, диққатсизлик каби хусусиятларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслиги керак. Чунки, ўқитувчи ана шу жиҳатларни билган ҳолда ўқувчи руҳиятига таъсир қила олади.

Инглиз тилидан дарс бериш давомида шу нарсага амин бўлдимки, тил ўрганиш жараёнида ўқувчини изланишини қўллаб-қувватлаш унга завқ бағишлайди. Айниқса, дарсга жорий этиладиган  инновацион технологиялар, интерактив методлар ва ахборот технологиялари ҳар бир ўқувчини бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлашга, изланишга ундайди. Мазкур методлар ўқувчи дунёқарашини ўстириб, унинг билим олишга бўлган қизиқишини кучайтиради.

Аҳамиятли томони, чет тилларини ўргатишда бу методлар ўқувчилардаги яширин қобилиятларни очиб бермоқда. Таъкидлаш керакки, инглиз тили дарсларида саёҳат, ўйин, турли роллар ижро этишга асосланган методлар яхши самара беради. Бу бола учун осон бўлиши билан биргаликда қизиқарли ҳамдир. Айтайлик, ўқувчиларга касбларга оид сўзларни ўргатишда роллар ижро этиш методи қўлланса, ўзини бирор касб эгаси сифатида намойиш этиш давомида ўқувчи ўша    касбга доир терминлар талаффузини қизиқиш билан ўрганади. Бу қизиқиш эса тил ўрганишда яхши самара бериши, шубҳасиз.

Компетенциявий таълим бу келажак авлодга берган билимларимизни ҳаётда қўллай олиши, амалиётга татбиқ қилишни тақозо этади. Уни пухта эгаллай олган ўқувчи қисқа вақт мобайнида ҳар томонлама етук шахс бўлиб камол топади. 

 Умидахон САРИМСАҚОВА,

Балиқчи туманидаги 41-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси.