+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Июль 2021

ТАЙЗИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИККА УЧРАГАН ШАХСЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

Қарор ва ижро

     Вилоятимизда 2020-2021 йилларда турли тайзиқ ва зўравонликларга учраган 1 минг 692 нафар хотин-қиз ва вояга етмаган болага ёрдам кўрсатилди.

    Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги  Қонунида белгиланган вазифалар, шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 19 майдаги  "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Республика Реабилитация ва мослаштириш маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят ҳокимлиги, ички ишлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятимизда 2020 йилда 1 минг 110 нафар, жорий йилнинг биринчи ярмида 582 нафар турли зўравонлик ва тайзиқардан жабр кўрган хотин-қиз ҳамда вояга етмаганларга зарур тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари,     "Меҳримиз Сизга" аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий хуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан пандемия даврида хориждан қайтган оғир аҳволдаги 12 нафар  фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Вилоятда зўрлик ишлатиш, турли тайзиқлардан жабрланган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ана шу асосда ишлар ташкил этилмоқда. Бу борадаги ишларни амалга оширишда, айниқса, "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан, оилавий муаммолар ва турмушида зўравонликка дуч келган хотин-қизларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва уларга мотивация бериш, касб-ҳунарга йўналтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, аниқ ва амалий ишлар олиб борилмоқда.

Масалан, пандемия даврида хориждан қайтган ишсиз мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида сўровнома ўтказилди. Сўровнома натижаларига асосан, хорижда ишлаб  қайтган, лекин ўта оғир аҳволда қолган 12 нафар хотин-қиз ва уларнинг оила аъзолари бандлигини таьминлаш, яъни уларнинг хонадонларида турли цехлар ташкил этиш учун Маҳалла ва оила бошқармаси томонидан 380 миллион сўм қийматдаги зарур жиҳоз ва  асбоб-ускуналар сотиб олиб берилди. Бунинги ҳисобига мигрантларнинг ўзи ва оила аъзоларидан 60 нафарининг бандлиги таъминланди.

Республика Реабилитация ва мослаштириш маркази вилоят ҳудудий бўлинмасига жорий йилда мурожаат қилган 582 нафар хотин-қиз ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг барчасига психологик, юридик, ёрдамлар кўрсатилди, зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Уларнинг маълум қисмига моддий ёрдам кўрсатилиб, ҳимоя ордери олишларига кўмаклашилди. Мурожаатчиларнинг 28 нафари Марказимизнинг бўлимлари ётоқхоналарида реабилитация дастурини ўтади, уларнинг 11 нафари хотин-қизлар, 17 нафари вояга етмаган болалардир.

Кейинги йилларда қайд этилган 1 минг 837 та тайзиқ ва зўровонлик ҳолатлари таҳлил қилинганда, уларнинг асосий қисми, яъни 1 минг 34 тасини руҳий, 609 тасини жисмоний зўравонлик ташкил этган. Бундан ташқари, зўравонликлар кўпроқ эр томонидан ўз турмуш ўртоғига, қайнона томонидан келинга нисбатан қилинаётганлиги, ана шу ҳолатлар асосан оилада, ундан кейин эса жамоат  ва иш жойларда содир этилганлиги қайд этилган.  

Рўйхатга олинган тайзиқ ва зўровонликлар туман, шаҳарлар кесимида олиб қаралганда, Андижон шаҳри (334 та),  Жалақудуқ  (143 та), Булоқбоши (120 та), Марҳамат (119 та) ва Қўрғонтепа (119 та) туманлари ҳиссасига тўғри келади. 

Вилоятда хотин-қизлар, вояга етмаганларнинг турли тайзиқ ва заравонликларга учрашининг олдини олиш, мазкур йўналишдаги қонун ва бошқа ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тарғиб этиш бўйича барча туман ва шаҳарлар, хусусан, мана шу каби ҳолатлар қайд этилиши юқори бўлган ҳудудларда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда учрашувлар, семинар ва давра суҳбатлари мунтазам ўтказилмоқда.

 

Холидахон МИРЗАРАҲИМОВ,

 Республика Реабилитация ва мослаштириш маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори.