+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Янв 2017

МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛЛИККА ИНТИЛАЙЛИК

(2- сон)  Мулоҳаза

Маънавий баркамоллик ўз моҳияти билан инсоннинг ички ва ташқи дунёсини, иродаси, имон-эътиқоди, виждонан уйғоқлиги сингари шахс камолоти учун муҳим бўлган  қатор ижтимоий омилларни ўз ичига олади.

Ўз фарзандларимизда юксак инсоний туйғуларни кўришни, одоб-аҳлоқда ибратли бўлишини истасак, энг аввало, уларнинг ғоявий етук ва маънавий баркамол бўлиб улғайишларига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур. Тобора тараққийлашиб бораётган бугунги глобаллашув жараёнида ёшлар замон билан ҳамқадам бўлишга интилаётганлари қувонарли, албатта. Бироқ, ана шу жараёнлардан ижобий сабоқ олаётганлар билан бир қаторда, турли салбий ҳолатлар таъсирига тушиб қолаётган айрим ёшларнинг борлигидан ҳам кўз юмолмаймиз.

Сир эмаски, кейинги пайтларда турли телеканалларда корейс, ҳинд ва   бошқа хорижий сериалларни намойиш этиш урфга кирди. Минг афсуски, айрим оилаларда ишқий муносабатлар, миллий урф-одат, ўзбекона тарбияга зид кўринишларни оиланинг каттаю-кичик аъзоси: ота ва қиз, она ва ўғил биргаликда томоша қилмоқда. Бундай оилаларда тарбия, одоб-аҳлоқ меъёрлари бузилади. Фарзандларда ота-онадан тортиниш, уялиш тушунчалари, улар ўртасидаги маълум тўсиқлар йўқолади. Содда қилиб айтганда, ўзбекона одаб-аҳлоқ мезонларига путур етади. Натижада айрим болаларда эркинлик, хоҳиш-истаги йўлида ўз гапини ўтказишга интилиш тушунчалари ортиб боради. Бу эса тарбияда таназзулга йўл очади, фарзандларнинг маънавий баркамол ўсишларига салбий таъсир кўрсатади. Шу каби ҳолатлар юзага келмаслиги учун энг аввало, ота-она масъулдир. Бунинг учун уларда оддий муносабатдан тортиб, турли фильм ва сериаллар кўриш, умуман, барча масалаларда назорат ва меъёр бўлиши муҳимдир.  

Маънавиятни юксалтириш борасида эса газета ва журналлар, айниқса, китобнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Фарзандларимизни, ёшларимизни маънавиятини бойитиш учун энг аввало, уларга ўзимиз ибрат бўлишимиз лозим. Қолаверса, уларни мунтазам газета ва китоб ўқишга ўргатишимиз, китоб мутоалааси тарғиботини кучайтиришимиз лозим. Агар шу нарсага эътибор қаратмасак, ёшларимиз маънавиятини "оммавий маданият" кўринишлари тўлдириб бораверади.

Ёшларимиз бўш вақтларини ўтказиш учун интернет кафеларга, компьютер ўйинхоналарига эмас, кутубхоналарга боришни, китоб мутоааласи билан шуцғулланишни одат қилсинлар.

Мамлакатимизнинг биринчи Президенти И. А. Каримовнинг "Маънавият - енгилмас куч" деган пурмаъно сўзларини ҳамиша ёдда сақламоғимиз керак. Юқорида қайд этилган масалаларга жиддий ёндашишимиз, ёшларимиз маънавиятини ошириш, бу масалага эътиборсизлик туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган иллатларнинг олдини олиш учун зарур барча ишларни амалга оширишимиз керак. Токи, эртамиз ҳамда ёруғ келажагимиз эгалари бўлган ёшларимиз маънавий баркамол инсонлар бўлиб камол топсин. Бу борада педагоглар ва ота-оналар зиммасида жуда катта масъулият ётади.  Ана шу жиддий муаммони бартараф этишда таълим муассасаси ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш      орқали ижобий натижаларга эриша    оламиз.

Дилдора FАНИЕВА,

 

Андижон педагогика коллежи ўқитувчиси.