+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Март 2017

МОМОНИНГ ИБРАТЛИ ҲАЁТ ЙЎЛИ

(8- сон) Фахрийлар фахримиз

Ўзининг қутлуғ саксон ёшини қаршилаган Одашхон ая Каримова Пахтаобод туманининг Ёлғизбоғ маҳалласида умргузаронлик қилаётган табаррук онахонлардан бири. У кишининг мазмунли ҳаёт йўли кўплар учун ибрат мактаби десак, асло муболаға бўлмайди.  

Одашхон момонинг болалиги Иккинчи жаҳон урушидан кейинги оғир йилларга тўғри келди. Ўша давр болалари қатори у ҳам оғир қийинчиликларни бошидан ўтказди, 10-12  ёшиданоқ онаси, опалари билан далада меҳнат қилди.

- Биз кўрган оғир кунларни авлодларимиз асло кўрмасин, - дейди Одашхон момо. - Одамлар эрта тонгдан то  қорон-ғу тушгунча фақат қорин тўйғазиш учун ишларди. Улар уруш келтирган мусибатлардан зада бўлган, қалблари дард-аламга тўла эди. Ҳамма бор аламини меҳнатдан олар, ёруғ кунлар умиди билан яшарди.

Ёшлигидан шаддот, тиришқоқ ва уддабурон Одашхон ҳам барча қатори ҳалол меҳнат қилди, одамларга қўлидан келганча яхшилик қилди. У очиқ чеҳра, меҳнатсевар, кўнгли тоза ва хушмуомалалиги, ижодкорлиги билан маҳалладошларининг ҳурмат-эътиборини қозонди. Оила қурди. Ўз пайтида қўл-оёғи чаққон келин, оқила жуфти ҳалол ва меҳрибон она бўлишлик вазифаларини бекаму кўст адо этди. Турмуш ўртоғи билан икки фарзандини тарбиялаб, эл қаторига қўшди. 

Одашхон момо кўп йиллар тўқув корхонасида ишлади, жуда кўп шогирдлар тайёрлади, ташкилотчи, ташаббускор етакчи сифатида ҳамиша биринчилар қаторида зиммасидаги вазифаларни аъло даражада бажарди.

- Бугунгидай дориломон кунларга етказганига шукр, - дейди момонинг кўзларидан қувонч ёшлари балқиб. Ахир қанча-қанча мен билган одамларга мана шундай тинч, тўкин даврларни кўриш насиб этмади. Бугунгидай ҳаётимиз учун фақат шукроналар айтишимиз керак.    

Айниқса, бугун ёшларга кўрсатилаётган эътбор ва ғамхўрлик, яратиб берилаётган кенг имкониятларни кўриб, қувонаман. Бизнинг даврда бундай имкониятларни ҳатто, хаёлимизга ҳам келтирмаганмиз. Бугун ёшларимиз ана шу мкониятлардан унумли фойдаланишлари, шундай ҳаётга муносиб бўлишлари керак.

 Одашхон момо эндиликда маҳалла- кўй, оила аъзолари -  ўғиллари Исроилжон, Исомиддин, келинлари Эътиборхон, Муҳаббатхон, Севарахон ва Маҳлиёхон исмли шириндан-шакар набиралари эътиборида қарилик гаштини суриб, тинч ва осойишта ҳаётимиз учун дуо қилиб яшамоқда.

Одашхон момонинг ёшлар учун ибрат бўладиган ҳаёт йўлига назар ташлар эканмиз, ҳалол меҳнат ва сабр-тоқат инсонни бахтга етказишига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз. Бизнинг камолимизни сўраб, дуо қилиб яшаётган, меҳрибон ва бағрикенг Одашхон момдай оналаримиз доимо соғ-саломат,  бўлсин.

Нафиса ЮСУПОВА,

Пахтаобод тумани.

Суратда: Одашхон момо Каримова.