+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

23 Фев 2017

ФИЛИАЛДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЭЪТИБОР ЮҚОРИ

(9- сон)

24 февраль - Ўзбекистон халқаро почта иттифоқига аъзо бўлган кун

"Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти Андижон филиали мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан буён самарали фаолият юритиб, келаётган вилоятимиздаги етакчи корхоналардан биридир. Ваҳобжон Исақов раҳбарлик қилаётган филиалда айни кунда 455 нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда, уларнинг 155 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Филиал жамоаси томонидан аҳолига халқаро ва мамлакат миқёсида хат ва почта жўнатмаларини, ички пўл ўтказмалари, обуна   нашрларини етказиб бериш каби асосий хизматлар кўрсатилмоқда. Бундан    ташқари, коммунал тўловларни қабул қилиш, нафақа пулларини тарқатиш, уяли алоқа компаниялари билан диллерлик хизматлари ҳам йўлга қўйилган.

Вилоятимиздаги 16 туман ва шаҳарда филиалнинг почта алоқа тармоқлари мавжуд бўлиб, уларнинг тасарруфида 144 та алоқа бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.

Барча соҳалар жадал ривожланиб бораётган бугунги кунда филиалимиз раҳбарияти томонидан тизим фаолиятини такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва савиясини мутахассис, ишчи ва хизматчиларимиз касбий билим ва малакаларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Умуман, фаолиятимиз самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Филиалимизда меҳнат қилаётган опа-сингилларимизни ижтимоий муҳофаза қилиш,  иш шароитларини яхшилаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, айниқса, саломатликларини назорат қилиш масалалари филиалимиз раҳбарларининг доимий диққат-эътиборида. Жумладан, якунланган "Соғлом она ва бола йили"да аёл ишчи-хизматчиларимиз тўла тиббий кўрикдан ўтказилди, кўрик жараёнида турли хасталиклар борлиги аниқланган ходималаримиз  соғломлаштиришга жалб этилди. Бир қатор ҳамкасб опа-сингилларимиз  касаба уюшма ташкилотимиз кўмагида турли сиҳатгоҳларга бориб, саломатликларини тиклаб қайтдилар. 

Кўрсатилаётган ана шу эътибор корхонамиз фаолияти, айниқса, опа-сингилларимиз иш самарадорлигини юксалишида муҳим омил бўлмоқда. Бугунги кунда узоқ йилллардан буён самарали иш юритиб келаётган Улуғнор почта алоқа тармоғи ходимаси Гулнора Ҳожиматова, Хонобод тармоғимиз ходималари Гулшаной Ҳайдарова, Татьяна Морозова, Қўрғонтепа тармоғи ходимаси Раънохон Охунова, Шаҳрихон тармоғи ходимаси Маъмура Fуломова сингари тажрибали ходималаримиз барча ҳамкасбларига намуна кўрсатиб меҳнат қилмоқдалар. Шу ўринда таъкидлаш керакки, жамоамизда "Устоз-шогирд" анъанаси яхши йўлга қўйилган. Ёш,  жамоага янги  қўшилган ходимларга тажрибали, ўз касбининг моҳир устаси бўлган мутахассисларимиз ўз билим ва маҳоратларини ўргатиб келмоқда.

Бир сўз билан айтганда, тизимимиз ходимлари ўз зиммаларидаги вазифаларни сидқидилдан адо этиб, халқимизга юксак савияда хизмат кўрсатади, айниқса, опа-сингилларимиз бу борада янада фаол иш олиб боришларига ишонаман. Чунки бугунги кун аёли юртимиз равнақи йўлида барча соҳаларда фаоллик кўрсатиб меҳнат қилмоқда.

 Насиба ЮЛДАШЕВА,

 

филиал хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.