+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Март 2017

ОДАМЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕНГА ЗАВҚ БЕРАДИ - дейди маслаҳатчи Азизахон опа Ҳамдамова.

(12- сон) Маслаҳатчилар фаолиятидан

Шаҳрихон туманидаги Сегаза маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Азизахон Ҳамдамова ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, эл ташвиши билан яшаётган, ҳаёти, ибратли фаолияти билан маҳалладошларига намуна бўлаётган фаол аёллардан биридир.

Айни кунда Сегаза маҳалласида 1150 оила мавжуд бўлиб, 5 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 3 минг нафарга яқинини хотин-қизлар ташкил этади.

- Маҳалламиздаги оилалар тинч-тотув ҳаёт кечириб келмоқда, - дейди маслаҳатчи Азиза опа Ҳамдамова. - Маҳаллада маънавий муҳит барқарорлигини, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш биз фаолларнинг асосий вазифасига айланган.

Дарҳақиқат, ушбу масканда оилалардаги тотувлик, ҳамжиҳатлик масаласи доимий диққат-эътиборда туради. Негаки оилалар тинч ва барқарор бўлса, маҳалла обод бўлади, янада юксалади. Ана шу қараш нафақат фаолларнинг, балки маҳаллада яшовчи ҳар бир кишининг онг-шуурига сингиб кетган, десак асло муболаға бўлмайди. Шу боис ҳам маҳалладаги ҳар бир иш, тўй- маъракалар, турли тадбирлар бамаслаҳат, ҳамжиҳатликда ўтказилади. Ана шундай тартибнинг шаклланишида кўп йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган маслаҳатчи Азиза опанинг алоҳида хизматлари бор.

Маҳаллада тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда аёллар ва болалар соғлиғини сақлаш, турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Ногиронлар, кексалар ҳолидан хабар олинмоқда, хомиладор аёллар саломатлиги доимий назоратга олинган. Уларга зарур тавсия ва маслаҳатлар, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Сегаза маҳалласида 26- мактабгача таълим муассасаси,  28- умумтаълим мактаби фаолият юритади. "Оила - маҳалла - таълим муассасаси" ҳамкорлиги доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилаётганлиги ўқувчиларнинг маънавиятини юксалтиришга, давоматни барқарор бўлишига ёрдам бермоқда. Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳам маҳалла фаоллари эътиборидан четда қолмаган. Маҳалла ҳудудидаги Шаҳрихон енгил саноат касб-ҳунар коллежида 1500 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олади.  Маҳалла фаоллари ташаббуси билан ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, шифокорлар иштирокида ўқувчи ёшларнинг турли иллатлар таъсирига тушиб қолишларининг, олдини олиш, уларнинг қалбида миллий қадрият, анъана ва урф-одатларимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган давра суҳбатлари, мулоқот ва учрашувлар ўтказилмоқда. Айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларга йўл қўймаслик масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Маҳалла раиси Маннобжон Ёқубов, Гулчеҳрахон Раҳимова, Дилдорахон Шарофиддинова каби маҳалланинг кўплаб фаол аёллари томонидан тўй ва маросимларда исрофгарчилик, дабдабабозликка йўл қўймаслик борасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Тўй комиссияси, умуман, фуқаролар йиғини қошидаги барча комиссиялар фаолияти самарали йўлга қўйилган.

- Одамлар билан ишлаш менга куч ва завқ беради, - дейди Азизахон опа. - Айниқса, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, имкон қадар ёрдам кўрсатиш, одамларнинг ишончини оқлаш кишидан катта масъулият талаб этади. Бу борадаги ишларни олиб боришда менга яқинларим, маҳалла фаоллари ёрдам беради. Энг муҳими, юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон. Ҳар бир юртдошимиз ана шу улуғ неъматларнинг қадрига етиши керак. Шундагина ҳаётимиз янада файзли бўлади.

Ҳа, ана шундай эзгу мақсадлар, юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган Азизахон опа сингари фидойи аёлларимиз сафи кенгаяверсин.

 

Элмурод АБДУЛЛАЕВ

Суратда: маслаҳатчи Азизахон Ҳамдамова