+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Март 2017

МЕҲР ВА ОҚИБАТ МАСКАНИ

(12- сон) Ҳаёт манзаралари

Иш юзасидан Андижон шаҳридаги Саховат уйига боришга тўғри келиб қолди. У ердаги нуроний онахон ва отахонларни, уларга яратиб берилган шарт-шароитларни кўриб, кўнглим яйради.

Бироқ ана шу инсонларнинг яқинлари меҳрига интиқ нигоҳларига боқиб, кўнглим алланечук бўлиб кетди. 

Бу ердаги яшаётган кишиларнинг тақдирлари, бу ерга келиб қолишлари тарихи турлича кечган. Уларнинг аксарияти бу ҳақда гапиришни асло хоҳлашмайди. Кимдир чиндан ҳам якка-ёлғизликдан шу масканда яшаётган бўлса, яна кимдир яқинларининг бемеҳрлиги туфайли бу ердан қўним топган. Кўнгиллари ўксик, қалбларида ўзгаларга айта олмайдиган дард бўлса-да, улар бу ерда бахтиёр яшамоқдалар. Чунки, давлатимиз,  халқимиз бу инсонларни асло ёлғизлатиб қўйган эмас.

Айни кунда 80 нафардан зиёд инсонлар яшаётган Саҳоват уйида уларнинг турмуш кечиришлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Чор-атрофдаги манзарали дарахтлар, тартиб билан экилган, бир-биридан чиройли гуллар, озода йўлакчалар бу ерга ташриф буюрган ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. Ошхона ва ётоқхона, ювиниш хоналарининг тоза, саранжом-саришталигини кўриб, дилингиз яйрайди. Шу боис ҳам ушбу маскан бу ерда яшовчилар учун қадрдон бўлиб қолган. 

Саховат уйининг меҳридарё ходимлари, мутахассислари, ширинсўз ҳамширалари, ошпазу фаррошлар қўйингки, бу ерда хизмат қилаётган ҳар бир киши ўз ишига масъулият билан ёндашадилар. Уларнинг меҳрибон ва самимийлигидан онахон ва отахонларнинг кўнгли хузурланади.

Ушбу масканда чиройли тартиб   шаклланиши, гуллаб-яшнаши, файзли гўшалардан бирига айланишида жонкуяр ва ишбилармон раҳбар Отабек Исмоиловнинг хизматлари беқиёс.

Дарҳақиқат, Саховат уйида яшовчилар бу ерда меҳнат қилаётган ходимларнинг муомаласидан, яратилган шароитлардан кўнгиллари тўқлигини уларнинг кулиб турган юзларидан, мамнун чеҳраларидан уқиб олиш қийин эмас. Яна бу масканда айрим онахон ва отахонлар оила қуриб яшаётганликлари, улар учун ҳам барча шароитлар яратиб берилганлиги очиғи мени ҳайратга солди.

Нурзия опа Валиева шу ерда истиқомат қилувчи аёллардан бири. Аёл айрим сабабларга кўра, турмушга чиқмаган ва болалари бўлмаган, шу сабабли ушбу маскан бундан ўн йиллар илгари унинг қадрдон уйига айланган.  Онахон билан дилдан суҳбатлашдик.

- Бу ернинг ходимлари шифокорлари жуда меҳрибон, соғлигимизга алоҳида эътибор қаратишади, ошпазларнинг қўли ширин, тўрт маҳал улар тайёрлаган ширин таомларидан бахраманд бўламиз, айниқса, спорт залида танамиз яйрайди, ётоқхона, ювиниш хоналарида ҳам барча шароитлар мужассам, - дейди Нурзия опа. - Мен ҳукуматимизга, масканимизнинг раҳбарларига, барча ишчи-ходимларига катта миннатдорчилик билдираман. Улар сабаб биз бахтиёр ва бахтли умр ўтказмоқдамиз.

 Нурзия опа сингари ёши кекса, нуроний онахон ва отахонларимиз яратилган шароитлардан миннатдор, мана шундай юртда ардоқда, ҳурмат ва иззатда яшаб келаётганликларига шукрона айтишади, қўлларини дуога очиб, юртимиз тинч ва осойишта бўлишини тилайдилар.

Боқувчисини йўқотган ёки бошқа сабабларга кўра, яқинларидан узоқда яшаётган бундай кишилар асло бахтсиз эмас.  Юрт бошида одил сарбонимиз борлиги, киндик қонимиз тўкилган тупроқда яшаётганлигимизнинг ўзи бахтимиз эмасми!?  Асосийси, бу юртда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас. Ўзбекистонимиз том маънода меҳр-мурувват ва оқибат юртидир. Буни Саховат уйида умргузаронлик қилаётган отахону онахонлар ҳаёти мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

 

Маҳфузахон АЛИМОВА,

 

жамоатчи мухбир.