+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

23 Март 2017

БИЗНИНГ МАЯ ОПА

(13-сон) Фаол фахрийларимиз

Тиниб-тинчимас аёл Мая Усмоналиевани Андижон шаҳрида кўпчилик яхши билади. У айни кунда кексалик гаштини сураётган бўлса-да, ўзининг ташаббускорлиги, ташкилотчилиги билан жамоат ишларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Очиғи, саксон ёшни қоралаб қўйган, ширинсўз Мая опадаги ғайрат-шижоатга кўпчилик ҳавас қилади. Бир қарасангиз у ўзи истиқомат қилаётган Хўтанариқ маҳалласи фаоллари билан бирор бир хайрли юмушнинг ортидан юрган бўлади, яна бир қарасангиз шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ўтказаётган тадбирда кўрасиз, яна қайсидир таниши унинг юмушини бажаришга ёрдам кўрсатиш мақсадида турли идораларда юрганини кўрасиз.

Мая опа ўттиз йил Андижон шаҳар 2-сон маданият уйида директорлик вазифасида фаолият кўрсатди. У ўз ишининг етук мутахассиси сифатида аҳоли, кенг жамоатчиликнинг ҳурмат-этиборини топа олди. Айниқса, аҳолининг маданий дам олиши, турли маданий-маърифий тадбирларни ташкил этилишида бош-қош бўлди. Санъатга қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодини рағбатлантириш борасида самарали меҳнат қилди. Опа бугун ҳам шогирдлари ҳузурига тез-тез бориб туради, иш ташкил этиш юзасидан уларга ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб, йўл-йўриқлар кўрсатади.

Тиниб-тинчимас қаҳрамонимиз ҳар бир кунини бирор эзгу ишга бахшида этса, инсонларга нафи тегса, ўзини   бахтли ҳис этади. Шу маънода Мая опанинг Андижон шаҳридаги Саҳоват уйида жамоатчилик асосида олиб бораётган ишлари ҳар қанча таҳсинга сазовордир. Мана бир неча йилдирки, Мая опа Саҳоват уйида яшаётган отахон ва онахонларнинг мароқли дам олиши учун кўплаб тадбирлар ташкил этиб, уларнинг дуосини олмоқда. 

- Бу масканда яшаётган, ишлаётган ҳар бир киши менинг қадрдонимга айланган, - дейди Мая опа. - Улар билан диллашиб, суҳбатлашшиб, уларнинг кўнглига оз бўлса-да, хурсандчилик улашаётганлигимдан беҳад хурсандман.

Ҳа, Мая опа ибратли ва мазмунли ҳаёт йўлини босиб ўтмоқда. Эл-юрт равнақи йўлида узоқ йиллар меҳнат қилган опа ўтган ва ўтаётган ҳаётидан беҳад мамнун. Бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизга шукроналик келтиради. Айни кунда Андижон шаҳридаги 12-махсус мактабда меҳнат қилаётган қизи Мадинахон, куёви Бобуржон, набиралари Нигинабону ва Исфандиёрларнинг бахти, қувончи ва камолидан ўзини янада бахтли ҳис этади.

Орамизда Мая опа Усмоналиевадек, фидойи, тиниб-тинчимас, хайрли ва эзгу ишларга бош-қош бўлаётган онахонларимиз борлиги бизнинг бахтимиздир. Улар бор экан, ҳаётимиз янада мазмунли, одамлар ўртасида меҳр-оқибат ришталари мустаҳкам бўлаверади.

 

Муроджон ТЎХТАНАЗАРОВ