+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ТАБАРРУК БЕШИК

Ўлмас Қадриятларимиз

Уйимизда бир бешик бор, уни бувижоним жуда авайлайди. Гарчи бешик эскириб кетган бўлса-да, оиламизда янги чақалоқ туғилса, албатта унга бир маротаба ётқизиб, кейин ўзимизнинг бешигимизга белайдилар.

Бир куни бувимдан қизиқиб сўрадим: Бувижон нега бу эскирган бешикни ҳанузгача ишлатиб келамиз. Ахир уйда дадамнинг, менинг бешигим ҳам борку. Улар янгидай турибди, қолаверса, мустаҳкам. Шундай бўлса-да, оиламизда янги чақалоқ туғилса, сиз доим шу бешикка биринчи бўлиб белайсиз, бунинг бирор сабаби борми?

Шунда бувижоним ўйчан ҳолда нигоҳларини бир нуқтага қадаган кўйи жавоб берди:

-Доно қизим мени, зийраккинам, албатта бунинг сабаби бор болажоним. Бу бешик мен учун жуда қадрли. Чунки бу бешикни менинг акам сафарга борганда олиб келган. Анча йиллар илгари Абдулҳамид исмли акам буни менга   Қирғизистоннинг Ош пирим деган жойидан олиб келган. Унга дастлаб дадангни белаганман. Ўшанда акам яхши ниятлар, эзгу тилаклар билдириб буни менга ҳадя қилганлар. Ҳозир акам гарчи биздан олисда бўлсалар-да, шу бешикни кўрганда акамни ёдга оламан. Соғинганимда шу бешикка яқин бораман. Акамни ёнимдагидек ҳис қиламан.

 Болажоним, акам ўқимишли, зиёли инсон бўлган. Ушбу бешикка ҳар бирингизни белашимнинг сабабларидан яна бири, бешикка белаган зурриёдимиз акам сингари юрт корига ярагувчи, ватанпарвар, маърифатпарвар ва мард бўлишини хоҳлайман. Яхши ниятлар билан шу табаррук бешикка ётқизаман. Сизлар ҳам келажакда яхши инсонлар бўлиб, эл-юрт орасида фақат яхши ном билан олинишингизни истайман.

Бувимнинг бу сўзларидан шуни англадимки, бу бешикка белаш орқали акасига бўлган меҳр-муҳаббатини кўрсатади, қолаверса, келгусида бизни ҳам бир-биримизга меҳрибон бўлишимизни хоҳлайди. Бувим каби кексаларимизнинг бу каби тутимлари бизга ибрат бўлсин. Ҳаётда бир-биримизга меҳрли бўлишимиз, яқинларимизни йўқлаб туришимиз ва ҳамиша кексаларнинг насиҳатларига қулоқ тутмоғимиз лозим.

Хуснира АБДУМАЛИКОВА,

Асака туманидаги 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси.