+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

АЁЛЛАР ҚАЧОНДАН ЛАБИНИ БЎЯЙ БОШЛАГАН?

Косметология тарихидан

Бугунги кунда косметик воситалардан фойдаланмайдиган аёлларни топиш мушкул. Аёлларга ишлаб чиқарувчилар турли-туман воситаларни таклиф этиб, уларни янада гўзал бўлишларига ёрдам беришни ваъда қилишмоқда.

Айни пайтда қовоқ шаклини, кўз рангини ўзгартирувчи, қорамағиз аёлларни оппоқ паривашга айлантирувчи, ажинларни яшириб, ёш кўрсатувчи воситалар талайгина. Опа-сингилларимиз  кенг фойдалансалар-да, уларнинг тарихи, қачон пайдо бўлгани ҳақида ўйлаб кўрмаганлар. Келинг, қуйида ана шулар хусусида сўз юритайлик. Шуниси қизиқки, қадим даврларда бундай воситалардан нафақат аёллар, балки эркаклар ҳам фойдаланишган.

Ибтидоий одамлар ҳали ўзларининг одам эканини тўлиқ англаб улгурмай, таналарига ёғ ва мой суришган. Ўсимлик бўёқлари-ю лой билан суратлар чизиб, кўз, қовоқ ва лабларини бўяшарди. Улар фақат инстинктга қулоқ солишмаган: ибтидоий косметика қабилавий мансубликни аниқлаб, ўзини кўрсатиш, баъзан эса душманни қўрқитишга хизмат қилган. Археологларнинг аниқлашларича, бунинг учун уларда 17 дан кўпроқ табиий бўёқлар бўлган экан. Танадаги нақшларга қараб одамнинг ижтимоий мавқеи аниқланган.

Шу ўринда савол туғилади: масалан, аёллар қачондан лабини бўяй бошлаган? Археологлар музлик даври қатламларидаёқ учи конуссимон қизил таёқчаларни топишган. Бу қадимги аёлларнинг лаббўёғи деб таҳмин қилинади. Эрамиздан аввалги 45-асрда Нил соҳилларида яшаган аёллар учун лаббўёқ, ёғупа ва туш доимий фойдаланадиган воситалар ҳисобланган.

Косметикани аёллар кашф қилган, деб ҳисоблашга асос бор. Улар доривор ўсимликлар: хна, басма, пушти-қизил бўёқ, сурма, тилла фольга ва гелийни аёллар мулкига айлантиришган. Хна билан сочни бўяшган, тирноқ учун басма(сочга ҳам) бўёқ бўлган, сурмани табиий олтингугуртли минерални куйдириб олишган.

Яқин Шарқ аёллари қўл-оёқларини - сариқ, тирноқларини - алвон, лабларини эса кўк рангга бўяшган. Юз, ияк терисига нақш чизиб, бўёқ суртишган.

Косметика одамларни безарар даволарди ҳам. Унинг асосини ўсимлигу ҳайвон ёғларидан олинадиган ҳамда лилия, лаванда, атиргул дамламаси билан аралаштириладиган хушбўй мойлар ва малҳам дорилар ташкил қилган. Совун қайнатишни ўрганишгунча, танани малҳам дорилар билан тозалашарди.

Қадимги юнонларда чўмилиш пайти фойдаланиладиган малҳам ва тозаловчи дорилар бўлган. Комедия отаси Аристофан қолдирган маълумотларга кўра, тананинг турли аъзоларига ҳар-хил малҳам дорилар ишлатиларди. Римликлар эса косметикани янада қадрлаб, хушбўй мой ва танани парваришлашга мўлжалланган малҳам дорилар тайёрлаш билан шуғулланувчи кишилар гуруҳини  ташкил этишган.

Мойлар ва малҳам дорилар мумиёлаш - дафн косметикасининг зарурий қисми эди. Қизиғи, энг бошиданоқ косметика фақат аёлларга тегишли эмасди. Эркаклар ҳам зўр иштиёқ билан бўёқ суриб, соч-соқолларини бўяшган, аммо, аёллар бу борада анча моҳир бўлган.

Қадимги мисрликлар қовоқларини яшил бўёқ билан бўяб, кўзларига чирой бағишлашган. Қош-киприкларига ҳам шу бўёқни суришган. Юнонлар махсус эссенцияни - куйдириб тайёрланадиган куяни киприк учун энг яхши восита, деб ҳисоблашган.

Косметика ҳақидаги фан - косметология Юнонистонда пайдо бўлган, унинг отаси Гиппократ саналади. Кейинги авлодлар унинг кўплаб рецептларига қараб бўянишган. "Косметика" сўзи ҳам юнонча "космейн" - "безаш" деган сўздан олинган.

Бизга қадар 2-асрда яшаган гладиаторлар ҳамда Рим императорларини муваффақиятли даволаган буюк табиб Галеннинг косметик йўл-йўриқлари етиб келган. Унинг тиббиётдаги ютуқлари орасида ҳозирги кунгача энг кенг тарқалган кремлардан бири - кольдкремни кашф қилганини айтиб ўтиш мумкин.

 

Зилола ИБРАГИМОВА тайёрлади.