+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

КОРЕЯ ХАЛҚИНИНГ ОВҚАТЛАНИШ МАДАНИЯТИ

Билиб қўйган яхши

Барчамизга маълумки, бугун кўплаб ёшларимиз турли хориж давлатларида ўқиб, ишлаб, тажриба орттирмоқдалар. Дунё кезиб, ўзга миллат тили, тарихи ва маданиятини ўрганмоқдалар. Миллатимиз, мамлакатимизни жаҳонга танитмоқдалар. Турли статистик маълумотларга кўра, юртимиз фуқаролари иш ва ўқиш баҳонасида ташриф буюраётган давлатлар орасида Корея етакчи ўринни эгаллайди. Хўш, Кореяга бормоқчи экансиз, бу миллат маданиятига оид билимларингизни бойитиб олсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди.

Осиёнинг ривожланган мамлакатларидан бири ҳисобланган Кореяда овқатланиш маданиятига жуда катта эътибор қаратилади. Корейслар кимнидир овқатланишга таклиф қилса-ю, у инсон таклифни рад этса, бу жуда катта ҳурматсизлик саналади. Корейслар йиғилишиб, биргаликда овқатланишни, таомни баҳам кўришни яхши кўрадилар. Одатда, уйга меҳмон таклиф этишса, кундалик ейиладиган овқатлардан кўра, тансиқроқ таомлар пиширадилар. Корейс овқатлари, асосан, пап(қайнатилган гуручлар, шўрва, панчан (турли салатлар)дан иборатдир.

Корейслар кўпроқ шўрвага ўхшаш таомлардан ттанг, чиге, панчаннинг эса кўкатлар билан буғда пиширилгани (ччим), соя солиб пиширилгани (чорим), оловда пиширилгани(куи), қовурилгани(покким), ёғга ташлаб олингани(твигим) ва чон каби овқатларни истеъмол қилишади. Панчаннинг асосий таркиби кимчи турлари ҳисобланади. Шунингдек, овқатнинг ўрнига баъзан лағмон турлари (куксу, ненгмён), сиеби, тток кабиларни тановвул қилишади.

Кимчи корейсларнинг ҳар овқатланишда дастурхондан тушмайдиган энг муҳим егулиги бўлиб, мазали таъм ва озуқалар, сақланиш услубларига эга. Турп, карам, бодринг ва бошқа сабзавотларни тузлаб, уни қалампир, саримсоқпиёз, пиёз, имбир, тузланган денгиз маҳсулотлари ва таъм берувчи зираворлар билан маринадлаб, бостириб қўйилади. Ундан сўнг белгиланган маълум ҳароратда сақлаб, ачитмасдан, маълум вақт ичида тановвул қилинади. Қишда карам етиштирилмаслиги сабабли, ноябрь охири - декабрь бошларида узоқ вақтга етадиган турли хил кимчилар кўп миқдорда тайёрланиши "кимжанг" деб аталади.

Корейсларнинг яна бир севимли салати - "Хе" бўлиб, бироз аччиқроқ тайёрланади. Ўзбекистонда корейсларнинг "Пибим-пап" таоми севиб   тановвул қилинади. Пибим-пап қайнатилган гуручга турли сабзавот ва кўкатлар, мол гўшти, зиравор ва бошқаларни солиб, кунжут ёғи ва қалампир қайласи билан аралаштириб тайёрланадиган корейс миллий таоми ҳисобланади. "Чонжу пибим-пап"и шу вилоятнинг фахрли таоми сифатида машҳур.

Корейслар билан бирга, бир дастурхон атрофида овқатлансангиз, улар билан тил топишиш осонлашади. Сабаби, уларнинг таомларига одатланиш Кореяда яшашга кўникиб боришингизда энг муҳим жиҳатлардан бири бўлади. Корейс таомларини севиб истеъмол қилсангиз, корейс маданиятига ҳам ўша даражада яқинлашиб, Кореядаги ҳаёт тарзингиз  янада завқлироқ ўтади.

Моҳичеҳрабону ХАМИДОВА,

 

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  филология факультети талабаси.