+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Нояб 2016

ЭЛ СОFЛИГИ ЙЎЛИДА ФИДОЙИ ҲАМШИРАЛАР

Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида 1600 нафар ҳамшира фаолият юритмоқда, улардан 389 таси олий тоифали, 96 нафари биринчи, 163 нафари иккинчи тоифали, 1000 нафари эса мутахассислардир. Шунингдек, сафимизда 20 нафари бош ҳамшира, 77 нафари олий маълумотли ҳамширалар меҳнат қилади. Жорий йилда ҳамшираларимиздан 123 нафари малака оширди, 26 нафари турли ўқув машғулотларида қатнашди, 207 нафар ҳамшира эса тоифа олиш учун тегишли ҳужжатларни тақдим этган.

Бирлашмамиз тизимида фаолият кўрсатиб келаётган ўрта тиббиёт ходимларидан 95 фоизи "Ахборот-комуникация технологияларини ўрганиш" курсларида ўқиб, махсус сертификат олишган. Ҳамшираларимиз аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фуқароларнинг тиббий маданияти ва саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирларда ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Жорий йилнинг биринчи ярмида 689 нафар ўрта тиббиёт ходимлари томонидан маҳаллалар ва таълим муассасаларида 2177 маротаба суҳбатлар ўтказилиб, 795 маърузалар ўқилди.  

"Жаҳон бозори", Марказий деҳқон бозори, темир йўл вакзали радиоузеллари  орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш, турли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган 60 дан ортиқ эшитиришлар олиб борилди. 2016 йилнинг 1 мартдан 1 апрелига қадар шаҳардаги барча даволаш профилактика муассасаларида "Патронаж ойлиги" эълон қилинди. Шу муносабат билан 1- оилавий поликлиникада вилоят семинари ташкил этилди.

Бирлашмамиз ўрта тиббиёт ходимлари вилоятимизда ўтказилаётган турли танловларида ҳам фаол қатнашиб келмоқда. Жумладан, "Ҳамшира - 2016" кўрик-танловининг шаҳар  босқичида 2- оилавий поликлиника ҳамшираси Дилфуза Қамбарова ғолиб чиқиб, танловнинг вилоят босқичида фахрли ўринни эгаллади. Бирлашмамиз тизимида фаолият юритаётган Муяссар Сойипова, Мавжуда Ризаева, Зилола Арипова, Феруза Воҳидова сингари ҳамшираларимиз ўзларининг фаолликлари билан ҳамкасбларига намуна бўлиб келмоқда.

 

Гуллола АЛИМОВА, 

Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош

ҳамшираси.