+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Окт 2021

ИЛМ - ҲАЁТ ЗИЙНАТИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га Хиро ғорида бўлган илк ваҳий "Ўқи!" деган амр бўлди. Илк ваҳийнинг ўқишга, илм олишга тарғиб билан бошланишида буюк ҳикмат бор эди.

     Аллоҳ таоло илмни қиёматгача бандалар учун маърифатга эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига муяссар бўлиш воситаси қилди. Илмсизлик, жаҳолат эса инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб боришини билдирди. Инсонларни шу сабаб илм олишга буюрди. "Илм" сўзи билмоқ, ўрганмоқ маъноларини англатиб, Қуръон каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолар билан келган. Қуръон ва ҳадисларда илм инсониятни турли аҳлоқсизликлардан, харомлардан, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. Аллоҳ таоло айтади: "...Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даражаларга кўтарур" (Мужодала,11).

Пайғамбаримиз (с.а.в.) илм ҳақида маъжозий маънода шундай деганлар: "Имон ялонғоч бир нарса бўлса, унинг кийими-тақво, зийнати-ҳаё, меваси эса илм". Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) эса: "Аллоҳ таоло Сулаймон (а.с.)га илм ва мол-дунё, подшоҳликдан бирини танлашни буюрганда, у зот илмни танладилар. Натижада, илм туфайли мол-дунё ва подшоҳликка ҳам эришди", деб илм ҳақида ўз фикрларини баён этган.

Ҳазрат Али (р.а) айтадилар: "Илм - мол-дуёдан кўра яхшироқдир. Чунки, илминг сени асрайди, мол-дунёни эса сен асрайсан. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна зиёда бўлади".

Тарихнинг гувоҳлик беришича, бизнинг диёримиз аҳолиси ҳамма даврларда илму ирфонга интилган, маърифатга талпинган. Шу боис уларнинг қўллари узун, тиллари ўткир, мартаба-мақомлари          баланд бўлган.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Илм изланглар, гарчи чин-мочинда (яъни Хитойда) бўлса ҳам", деганлар. Бу ҳадисда узоқлик масофаси айтилмаяпти, балки ўша даврлардаёқ у жойларда замонавий, дунёвий   илмлар ривожлангани учун, фақат диний илмлар билангина кифояланиб қолмасдан, балки дунёвий   илмларни ҳам ўрганишга ишора қилганлар.

Имом Fаззолий айтадилар: "Илм кўр қалб кўзини очувчи,     қоронғу зулматда нур бағишловчи ва заиф бандаларга куч-қувватдир, илм билан банда аброр даражасига кўтарилади, олий мартабаларга етишади".

Бугунги кунда билим олиш учун ҳеч қандай тўсиқ ва монеълик йўқ , аксинча илм ўрганиш учун барча шароит ва имкониятлар бор. Кўплаб олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейлар ёшлар ихтиёрида.

Фарзандларимизнинг илмли, аҳлоқли бўлиб камолга етишларига уйда ота-оналар, ўқув юртларида эса муаллим ва устозлар астойдил ҳаракат қилишлари лозим. Бир сўз билан айтганда, ўғил-қизларимизни илм-маърифатга ошно қилишдан ҳеч ким четда турмаслиги керак.

Бугунги кунда ёшларимиз дунёвий илмлар эгаси ва касб-ҳунарли бўлишлари муҳим вазифалардандир. Ҳар бир даврнинг ўрганилиши лозим бўлган илму ҳунарлари бор, уларни пухта билиш ана шу давр ёшларининг бурчидир.

 

Салимжон ШОКИРОВ,

Андижон шаҳридаги "Хонақо" жоме масжиди имоми.

Прочитано 402 раз
Шу рубрикадаги бошка янгиликлар: « МУСТАҚИЛЛИК НЕЪМАТИ Қадр кечасининг фазилатлари »