+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Окт 2022

ФАЙЗУ БАРОКАТ КЕКСАЛАРИМИЗДА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ислом дини бизларни ҳамиша бир-бирларимизга меҳр-оқибатли бўлишга, яхшилик қилишга буюради. Айниқса, гўдаклар, аёллар ва кексаларга алоҳида эътибор қаратишга чақиради.

Шукрлар бўлсинки, ёши улуғ отахон ва онахонларимиз дуолари шарофати билан диёримиз тинч ва осуда. Юртимизда кексаларни улуғлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадрият эканлиги    қалбларимизга фахр-ифтихор туйғуларини муҳрлайди.

Халқимизда "Қари билганни пари билмас" деган нақл бор. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг: "Катта ёшдагиларингиз билан ҳамсуҳбат бўлинглар, улардан масалалар сўранглар ва донолар билан аралашиб туринглар" деган сўзлари кексаларнинг ҳурмати қанчалик баланд эканлигига ишорадир. Қолаверса, мусулмон кишининг ёши улғайган сари Аллоҳ таолонинг унга берадиган даражалари ҳам ортиб боради. Хусусан, Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг "Бир мусулмон банда қирқ ёшга етса, Аллоҳ унинг ҳисобини енгил қилади. Олтмиш ёшга етганда, Аллоҳ у бандани тавба қилишга муваффақ қилади. Етмиш ёшга етса, унга осмон аҳиллари (фаришталар) меҳр қўядилар. Саксон ёшга етганда, Аллоҳ унинг яхши амалларини қолдириб, ёмон амалларини ўчириб юборади. Тўқсон ёшга етганда эса, Аллоҳ унинг барча гуноҳларини мағфират қилади ҳамда осмонда бу одам ҳақида "Аллоҳнинг ердаги асири" деб ёзиб қўйилади" - дедилар.

Афсуски, орамизда кекса ота-оналари ва қариндошларининг ҳолидан хабар олмайдиган, шароити йўқлиги ёки  бошқа турли баҳоналар билан уларни тез-тез йўқлаб турмайдиган кимсалар ҳам йўқ эмас. Уларга қарата айтилган шундай Ҳадиси шариф бор: "Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг", у одам айтади: "Эй Роббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўла туриб, мен сени қандай қилиб кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда, унинг олдида Мени топган бўлур эдинг.

Эй инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй Роббим, Сен бутун олам подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда эди, унинг ҳузурида Мени топган бўлур эдинг.

Эй инсон фарзанди! Мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг!" Одам айтади: "Эй Роббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен Сенга қандай қилиб сув беришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар сув берганинг-да, Мени унинг ҳузурида топар эдинг" (Муслим ривояти).

Набий (с.а.в) дедилар: "Ким қари ота-онасига ёрдам бериш учун ҳаракат қилса, Аллоҳнинг йўлидадир, ким кичик болалари учун ҳаракат қилса у ҳам Аллоҳнинг йўлидадир, ким одамлардан беҳожат бўлиши учун ҳаракат қилса, у ҳам Аллоҳнинг йўлидадир. Энди ким одамлар кўрсин, эшитсин, деб ҳаракат қилса, у шайтоннинг йўлидадир".

Ота-онасини ҳурмат қилмаган, қадрига етмаганлар вақти келиб, албатта, ўз фарзандидан ота-онасига кўрсатгандай жабр кўрадилар. Шу ўринда бир ривоятни келтириб ўтиш жоиз: бир йигит нонвойхонадан ҳар куни беш дона нон олар экан. Нонвой таажжубланиб бир куни сўради: "Ҳар куни бешта нон оласиз, тўртта ҳам эмас, олтита ҳам эмас, бунинг сабаби нимада?" Шунда йигит: "Иккитасини қарзимга бераман, иккитасини қарзга бераман, биттасини ўзим ейман" деб жавоб берибди.

Қиссадан ҳисса шуки, фарзандларимизга бераётганимиз улар учун қарздир, ота-онамиз бизни ёшлигимизда жон бериб боққан. Демак, бераётганимиз қарзни узишдир.

Ота-оналаримиз олдидаги бурчларимизни тўлиқ бажарсак, фарзандларимиз ҳам бизга меҳр-мурувватли бўлиб камол топади.

Аллоҳ таоло мўътабар ва азиз онахону отахонларимизни соғ-саломат қилсин. Барчаларимизни ана шундай улуғ зотларни эъзозлайдиган бандалар қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

Расулжон ШЕРМАТОВ,

Андижон шаҳридаги "Зубайр ибн Аввом" жомеъ масжиди имоми.

Прочитано 362 раз
Шу рубрикадаги бошка янгиликлар: « САОДАТБАХШ БОҒ Оила - муқаддас гўша »