+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

04 Март 2022

“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни моҳияти ва аҳамияти

Автор
Маколани бахоланг
(2 Овоз)

 

 

2019 йилнинг 2 сентябрда Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

Қонуннинг мақсади хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳисобланади.

Қонун билан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Хусусан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгилаб қўйилди. Жумладан:

ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;

махсус марказларда текин ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;

ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш.

 

Жабрланувчи етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат этганида давлат божи тўлашдан озод қилинади.

 

Шунингдек, Қонунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳам белгиланди.                      

Булар:

хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги гендер сиёсатини, давлат дастурларини ҳамда стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилинишини таъминлаш;

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш учун самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш.

Қонунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли органлари ва уларнинг ваколатлари белгилаб қўйилди. Ушбу органлар:

·              Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

·              Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

·              Ички ишлар органлари;

·              Меҳнат органлари;

·              Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари;

·              Соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари;

·              Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси;

·              Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари.

 

Ваколатли органлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсни ҳимоя механизми, кўрсатиладиган ёрдам ва хизматлар тўғрисида унга тушунарли тилда таништириши лозим.

Ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар тазйиқ ёки зўравонлик ишлатилганлик ҳолатлари бўйича якка тартибдаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.

Қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

·         профилактика суҳбатини ўтказиш;

·         ҳимоя ордерини бериш;

·         тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни махсус марказларга жойлаштириш;

·         зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш.

 

ПРОФИЛАКТИКА СУҲБАТИНИ ЎТКАЗИШ муайян шахсни жамиятда умум қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтириш, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тушунтириш, шунингдек қонунда белгиланган жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш.

 

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ички ишлар органлари томонидан ҲИМОЯ ОРДЕРИ берилади.

 

Ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида ва ўттиз кун муддатгача берилиши лозим.

Тазйиқ ўтказган ва  зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси топширилади.

 

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни МАХСУС МАРКАЗЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИШ жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг талаби бўйича ўттиз кунгача бўлган муддатга амалга оширилади.

 

Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича ТУЗАТИШ ДАСТУРИдан ўтади.

Тузатиш дастуридан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Қонунга кўра тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга оид барча маълумотлар қонун ҳужжатлари билан қўриқланади.

 

Уларни ошкор этишга йўл қўйган шахслар қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

 

 

 

 

 

Прочитано 566 раз