+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

23 Июнь 2022

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Гиёҳвандлик – аср вабоси

 

 

Гиёҳвандлик айни вақтда бутун дунёни ташвишга солаётган глобал муаммо, кўплаб инсонлар умрига, соғлигига зомин бўлаётган, жамият тараққиётига хатарли таҳдид солаётган иллатлардан биридир. 

 

Шифокорларнинг таъкидлашига қараганда, сурункали гиёҳвандликка берилганларнинг аскарияти иммун тизими издан чиқиб, турли касалликлар натижасида ҳаётдан эрта кўз юмади. Гиёҳвандлик воситаларига тобелиги юқори бўлган кимсаларда уларни қўлга киритиш йўлида жиноятга қўл уриш — қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғрилик фирибгарлик ва бошқаларни содир этиш эҳтимоли кучаяди. Иродасизликка юз тутганлар охир-оқибатда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилишга муккасидан кетиши, улар билан савдо қилганлик туфайли жиноий жавобгарликка тортилиб  оиласи, дўстлари, ишидан ажралиши, фарзандлари мажруҳ туғилишига сабабчи бўлиши ҳаётда кўп марта ўз исботини топган.

 

— Гиёҳвандлик балоси ер юзида жуда кенг тарқалган, кўпчилик мамлакатлар аҳолисини, асосан миллатнинг эртаси бўлмиш ёшларни кенг қамровда ўз домига тортаётган иллатдир. Шу боис биз унинг кенг тарқалиши олдини олиш муҳимдир. Акс ҳолда бу хавфли иллат айрим иродаси бўш ёшларимизни ўзига бўйсундириб, жамият тараққиётига зарарли таъсир кўрсатиши, катта ижтимоий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

 

“Наркомания” сўзининг луғавий маъносига эътибор қаратадиган бўлсак, бу — юнонча сўз бўлиб, “нарко” — карахтлик, “мания” — хоҳиш, интилиш деган маъноларни англатади. Инсоният гиёҳванд моддалар ҳақида милоддан олдинги қирқинчи минг йилликдаёқ тушунчага эга бўлган. Милоддан аввалги 19-18 асрлардаёқ гиёҳванд моддалардан дори воситалари тайёрлаб инсонлар онгига таъсир қилиш мақсадида амалиётда қўлланилган. Мутахассис-шифокорларнинг таъкидлашича, улар асосан жангу жадалларда жангчилар дийдасини қотириш, жароҳат олганида оғриқни сезмаслиги учун ишлатилган.

— Гиёҳванд моддаларнинг психостимуляторлар, галлюциногенлар, канопнинг турли навлари, опиум наркотиклари, тинчлантирувчи ва ухлатувчи воситалар каби турлари мавжуд. Шифокорлик амалиётида гиёҳвандлик касаллигининг келиб чиқиши бир неча босқичда кузатилади ва одамларнинг гиёҳванд моддага ўрганиб қолиши натижасида наркомания синдроми пайдо бўлади. Бунда биринчи босқич наркотик моддага мойиллик пайдо бўлиши, иккинчи босқич абстиненция — хумор синдроми пайдо бўлиши, учинчи босқич наркотик моддаларга чидамлилик пасайиши билан кечади. Учинчи босқичда гиёҳвандлик хасталигига чалинган бемор ташқи кўриниши, жисмоний ва руҳий ҳолати, ўзини тутиши билан соғлом одамдан рўй-рост ажралиб туради. Бундай ҳолатда наркотик моддаларсиз яшай олмаслик ҳусусияти пайдо бўлади. Лекин бундай ҳолга тушган кимсаларга гиёҳванд модда фақат тетиклаштирувчи таъсир кўрсатади. Оғир ижтимоий оқибатларнинг олдини олиш учун гиёҳвандликнинг илк босқичларида даволаш яхши самара беради.

 

Республикамизда гиёҳвандлик деб аталган хавфли иллат билан мунтазам равишда аёвсиз кураш олиб борилади.  Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида гиёҳвандлик моддалирини назорат қилиш Миллий маркази ташкил қилинган. Шунингдек, гиёҳвандлик каби ижтимоий-иқтисодий хавфли иллатга қарши курашда Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона  қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, прокуратура органлари, барча вазирлик ва идоралар масъулият билан фаолият олиб бормоқда.

Гиёҳвандликка балоси ва унинг олдини олиш бщйича вилоят соғлиқни сақлаш ва вилоят психоневрология диспансери шифокорлари, мутахассислари томонидан ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўтказилаётган профилактик тадбирларда кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки ҳам мақсадга мувофиқдир. Сабаби — гиёҳвандлик йўлига кирган кимсалар уни фақат ўзлари истеъмол қилиб қолмасдан ўзгаларни, айниқса, ёшларни бу йўлга тортишга, улар орқали гиёҳванд воситалар бозорини ривожлантиришга ҳаракат қиладилар.

 

Давлатимиз раҳбари “Ҳар қандай миллатнинг равнақи, умумбашарият тарихида тутган ўрни, мавқеи ва шуҳрати бевосита ўз фарзандларининг ақлий ва жисмоний етуклигига боғлиқдир” деб таъкидлайдилар. Бу борада асосан оиланинг, ота-онанинг ўрни ниҳоятда муҳимдир. Ҳеч бир инсон онадан гиёҳванд бўлиб туғилмайди. Фарзандларнинг соғ-саломат дунёга келиши, жамиятда ўз ўрнини топиши биринчи навбатда ота-онага боғлиқ.

 

Гиёҳвандлик жинояти ҳақида бутун дунё ташвишга тушаётган бир вақтда мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ушбу иллатнинг салбий оқибатларидан тегишли хулоса чиқариб олиши керак. Ушбу соҳадаги қонунбузарликнинг олдини олишда, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари, ёшлар ташкилотлари, маҳалла, таълим муассасалари, балки бутун жамоатчилик, яъни ҳар биримиз масъулдирмиз.  Ҳар бирмиз келажак авлод баркамоллиги, эртанги кунимиз фаровонлиги учун жавобгармиз. Демак, масъулиятни ҳис қилган ҳолда ягона мақсад сари биргаликда илдам қадам ташлашимиз лозим.

 

Умидахон ШАРОФУТДИНОВА,

Андижон вилояти психоневрология диспансери Норкология бўлими мудири.

Прочитано 477 раз