+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Апр 2022

Янги қурилишларда ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш - муҳим вазифа

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

"101" огоҳлантиради!

Янги қурилишларда объектнинг белгиланган лойиҳага асосан барпо этилиши, қурилиш жараёнида меъёрий-техник талабларнинг, шунингдек, техник мустаҳкамлиги, биноларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бажарилиши ҳамда фавқулодда ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш муҳимдир.

Иншоот битганидан сўнг, давлат қабул қилиш комиссиялари томонидан қабул қилиб олинаётганда, ана шу ва бошқа бир қатор талабларнинг бажарилганлигига алоҳида эътибор қаратилиши керак. 

Айниқса, ўқув юртлари, инсонлар тунаб қоладиган масканларда электр таъминоти ва газлаштириш билан боғлиқ ишлар белгиланган лойиҳавий талабларга тўлиқ амал қилган ҳолда бажарилиши, мутасадди ташкилотлар томонидан қабул қилишда меъёрий талабларнинг бузилмаганлиги, ёнғин ўчириш жанговар машиналари учун ҳаракатланиш йўлакларининг мавжудлиги, ички ёнғин ўчириш сув манбаларининг мавжудлиги, сув сиғимларининг кўрсаткичлар билан белгиланганлиги, шунингдек, захира сув билан тўлиқ таъминланганлиги,  объектларнинг ёғоч конструкцияларига кимёвий усул билан ишлов берилганлиги эътиборга олинади. Агар, лойиҳада кўрсатилган бўлса, янги иншоотни ёнғиндан хабар берувчи қурилма ва мосламалар билан жиҳозлаш ҳам тавсия этилади.

Юқорида қайд этилган талабларнинг бирортаси бажарилмаса, иншоот ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидаларига мувофиқ шароитлар билан   таъминланмаса, топширилган объектларда фавқулодда    портлаш ёки ёнғин ҳодисаларининг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Бу каби нохуш ҳолатлар юзага келмаслиги учун лойиҳада кўрсатилган ишлар белгиланган меъёрлар асосида бажарилиши лозим.

 

Абдусамад РАҲМОНОВ,

Андижон тумани ФВБ норматив-техник бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.

Прочитано 309 раз Последнее изменение 31 Окт 2022