+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Окт 2022

Хорижий тилларни ўрганишнинг самарали усуллари

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Талаба тадҚиҚоти

Бугунги кунда хорижий тилларни билиш кўникмаси профессионал таълимнинг ажралмас қисмларидан бирига айланган. Давр ва ривожланиш нуқтаи назаридан тил ўрганишга бўлган талаб ортмоқда. Хорижий тилларни билиш таълимнинг барча босқичлари таркибий қисмига айланмоқда.

Юртимиз ёшлари дастлаб мактабгача таълим ташкилотида, кейин мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртида хорижий тилларни ўрганиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, айни пайтда турли даражадаги тил билимига эга кишилар учун ўқув материалларининг алоҳида тўпламлари мавжуд. Уларни ўқиш, ўрганиш, умуман, чет тилини ўрганиш кўп жиҳатдан ўқитувчиларнинг билим даражаси, амалий услуби ва малакасига боғлиқ. Ахборот технологиялари ва замонавий ўқитиш методикаларидан фойдаланиш тилни тез ва самарали ўрганишга ёрдам беради.

Хорижий тилларни ўргатишда турли услублар шаклланган. Хорижий, хусусан, инглиз тилини ўргатишда ўрганувчининг билими, салоҳият даражаси ва ёшидан келиб чиқиб ўргатиш яхши натижа беради. Ушбу жараён бир неча босқичдан иборат бўлади.

Бошланғич босқичда талаффузга муҳим эътибор берилади. Талаффуз ўқув жараёнининг бошида ўқитувчи эътибор бериши керак бўлган асосий омилдир. Агар ўрганувчи грамматик қоидаларни ва янги сўзларни билсаю, лекин талаффузи нотўғри бўлса, билган қоидалари бефойда. Шунинг учун ўқитиш дастурида асосий эътибор талаффузга қаратилади. Шунингдек, "nativespeaker"ларнинг аудиоларидан фойдаланиб дарс ўтиш яхши самара беради.

Хорижий тилни ўқитишнинг нутқ фаолияти турлар бўйича қуйидаги вазифаларни бажариш зарур:

- ўқиш механизми ҳосил қилиш;

- оғзаки ўқиш техникасини ўстириш;

- ўқиганини тушунишга ўргатиш;

 Бошланғич босқичда овоз чиқариб ўқиш аҳамиятли. Ўқиш учун ажратилган матнлар ҳам содда, оддийдан аста-секин мураккаблашиб боради. Гарчи, бошланғич босқичда асосий эътибор оғзаки нутққа қаратилса-да, бу ўрганувчидаги оғзаки нутқ учун тайёргарлик босқичини ўтайди.

  Инглиз тили ўргатишнинг ўрта   босқичида асосий эътибор катта ҳажмдаги матнларни ўқиб тушуниш, фикрлаш ва нутқ фаолиятида баён этишга қаратилади. Ўқувчиларга матнлар уйга вазифа сифатида берилиб унга доир саволлар ҳам берилади.

Матндаги ўқувчига нотаниш бўлган сўзлар ўрганилади ва савол-жавоб тарзида  мустаҳкамланади. Шунингдек, дарс давомида турли  ўйинлар ташкил этиш ўрганувчини тил ўрганишга бўлган иштиёқини оширади.

 Ўрта босқичда ўқувчиларга грамматик қоидалар  ўргатилади ва шу қоидалар   бўйича машқлар ва тестлар ишланади.

Замонавий технологиялар, жумладан, компьютер ва телефонларда тил ўрганиш учун турли дастурлар бошланғич ва ўрта даражадаги ўрганувчилар учун самарали восита бўла олади. "Talk"(english speaking practice), " daily english"(english master), "How to speak real English" каби дастурларни мисол қилишимиз мумкин. Бундан ташқари, инглиз тилида фильм, мультфильмлар кўришўшиқлар  эшитиш ҳам гапириш ва эшитиш босқичлари учун фойдали.

Юқори босқичга ўтган талабалар  тил ўрганиш учун анча кўникма ҳосил қилган бўлади. Дарслар асосан пассив ҳолда ташкил этилади. Бунда ўқувчи асосан ўзи мустақил тарзда ўрганишни бошлайди. Ўқитувчи тегишли материаллар, кўрсатмалар, тавсия ва тушунчалар бериб боради. Энди  матнлар ҳам нисбатан анча катта ва лексик тузилмаси ҳам мураккаблашиб боради.

Хулоса қилиб айтганда, ўрганувчини тўғри йўлга йўналтириш, ўқувчига ҳар  босқичда керакли билим ва кўникмаларни бериш, мос услубий қўлланмалар билан таништириш албатта, ўқитувчининг вазифасидир. Ўқитувчи ҳар бир дарс олдидан пухта тайёргарлик кўриши ва ўзида бор билимларни бошқаларга ҳам тўғри тартибда улаша олиши даркор. Қўшимча сифатида, ўқувчидаги тил ўрганишга бўлган қизиқиш, иштиёқ ҳам ўқитувчи томонидан шакллантирилади. Агар ўқитувчи дарсни мазмунли ташкил қилиб, замонавий технологиялар, замонавий услублар, қизиқарли ўйинлар ва самарали дарс тушунчаларини ўрганувчига бериб борса, ўрганувчининг билим салоҳияти ва тил ўрганишга бўлган иштиёқи янада ошади.

 

Шоҳсанам МУҲАММАДАЗИЗОВА,

                 Андижон давлат чет тиллар институти талабаси.

 

Прочитано 318 раз Последнее изменение 03 Янв 2023