+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Янв 2024

Маданий мерос масканлари, уларга оид маълумотлар кенг тарғиб этилмоқда

Автор
Маколани бахоланг
(1 Овоз бериш)

Сарҳисоб

( “Мингтпепа - маданий мерос” жамоат фонди томонидан 2023 йилда қандай ишлар амалга оширилди?)

 “Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди томонидан вилоятимиздаги қадимий маданий мерос объектлари, муқаддас зиёратгоҳларни асраб-авайлаш, уларнинг тарихий, илмий аҳамиятини тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар қалбида юртимиз тарихига, ана шу тарихий масканлар ва муқаддас қадамжоларга ҳурмат, улардан фахрланиш туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли тарғибот ва амалий ишлар олиб борилмоқда. 

 Айниқса, юртимизнинг минг йиллик тарихини ўзида акс эттирган қадимий Довон давлатининг харобалари бўлган Марҳамат туманидаги Мингтепа археология ёдгорлигини асраб-авайлаш, ушбу масканни нафақат мамлакатимиз, балки халқаро миқёсда тарғиб этиш,  улнинг халқимизга келтирадиган моддий ва маънавий фойдаси хусусида доимий тушунтириш ҳамда тарғибот ишларини олиб бормоқда. Ёдгорлик мажмуаси баъзасида туризмни ташкил этиш ҳамда ривожлантиришга қаратилган амалий ишлари билан аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини оширишга кўмаклашиб келмоқда.

“Мингтепа-маданий мерос” жамоат фондининг ана шу йўналишдаги фаолияти якунланган 2023 йилда ҳам самарали бўлди. Жумладан, ўтган йил давомида: 

1.  Фонд фаолияти, ёдгорлик мажмуасига оид маълумотлар кенг тарғиб этилди. Хусусан, www.mingtepa.uz сайтида, @mingtepa.uz, @kulolchilik телеграмм каналларига мунтазам равишда маълумотлар жойлаштирилди.

2.   “Ёшларда юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш” шиори остида 2023 йилнинг февраль ойида 25 нафар иқтидорли мактаб ўқувчиси учун бепул экскурсия ташкил этилди.

3.  “Ёшларда тарихий жойларга қизиқишни ошириш ва уларда муқаддас жойларни асраш, маданий мерос объектлари негизида туризмни ривожлантириш имкониятини тарғиб этиш” мавзусида март ойида 25 нафар мактаб ўқувчиси учун бепул экскурсия ташкил этилди.

4.   “18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро кунига бағишлаб, “Буюк тарихимизни ўзида сақлаб келаётган юртимизнинг ёдгорликлари ва тарихий жойлари ҳамда улуғ зотлари бизни ватанпарварликка чорлайди” мавзусида маънавий-маърифий тадбир, танлов ҳамда кўргазма ўтказилди. Тадбирда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, талабалари, умумтаълим мактаби ўқувчилари, тарғиботчилар, коллекционерлар, жами 150 нафарга яқин киши иштирок этди.

5.  Андижон вилоятидаги мавжуд маданий мерос объектлари бўйлаб фаол нуронийлардан ташкил топган гуруҳ велосипедларда юриб, илмий-тарғибот экспедициясини ўтказди, зиёратгоҳларда бўлди.

Хусусан,  зиёратгоҳлар, уларнинг ахамиятини, миллий қадриятларимиз ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, зиёрат, вело- туризмни ривожлантириш мақсадида бир гуруҳ нуронийлар  Андижон вилоятининг турли туман ва шаҳарларида жойлашган 348 та тарихий маскан, ёдгорлик, зиёратгоҳ ва бошқа туризм объектларига вело саёҳат ташкил этди. Жорий йилнинг ўтган даврида 2 тумандаги 74 та маданий мерос объектига ана шундай велосаёхатлар уюштирилди.

6.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПҚ 135 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 8-9 сентябрь кунлари “Кўхна Довон сирлари” халқаро археология туризм форум ўтказилди. 

Форумда юртимиздаги олимлар, талабалар, соҳа мутахассислари билан бирга, қўшни Қирғизистон, Тожикистон Республикаларидан ва Хитой Халқ Республикасидан келган олимлар, жами 100 нафардан ортиқ киши иштирок этди. Форум доирасида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилиб, Мингтепа маданий меросининг илмий, тарихий аҳамияти оид қатор масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, илмий мақолалар тақдимотлари ўтказилди. 

7.  “Фарғона водийсининг қадим ва ўрта асрлар археологияси, этнографияси, тарихи, муаммолари ва уларнинг таҳлили, қадимги Довон давлати ҳудуди бўйлаб туризмни ривожлантириш масалалари” тўплами нашрдан чиқарилди.  

8.  “Мингтепа тарихи” тўплам китоб ҳолида нашр этилди.

9.  2023 йилнинг 16-21 октябрь кунлари Самарқанд шахрида бўлиб ўтган  БМТ Бутунжахон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси доирасидаги тадбирларда “Мингтепа-маданий мерос” жамоат фонди вакиллари ҳам иштирок этди. Иштирокчиларга қадимий Довон давлати, Мингтепа маданий едгорлиги мажмуасининг туризмни ривожлантиришдаги аҳамияти иштирокчиларга кенг  маълумотлар берилди.

10.  2023 йил 15-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 28-Халқаро туризм ярмаркасида “Мингтепа-маданий мерос” жамоат фонди мутахассислари иштирок этди. Тадбирда Мингтепанинг туризм имкониятлари ва туризмни ривожлантиришдаги ўрни борасида маълумотлар, таклифлар берилди. қатор туроператорлар билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб борилди.

11.   “Андижон вилоятида 2023 йил фаоллари” тадбирида “Мингтепа-маданий мерос жамоат” жамоат фонди “Андижондаги энг яхши ННТ” номинацияси бўйича 2-ўрин билан тақдирланди.

“Мингтепа-маданий мерос” жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган грант лойиҳаси доирасида 2022-2023 йилларда амалга оширилган ишлар, тарғибот тадбирлари учун 13 миллион 944 минг 321,84 сўм пул сарфланган. 

Грант лойиҳасини амалга ошириш учун ажратилган маблағ қуйидагича сарфланди:

- тадбирлар ўтказиш, босма материалларни чоп этиш учун 9 миллион 471 минг сўм;

- иш хаққи учун 3 миллион 593 минг 892 сўм;

- солиқлар учун 510 минг 389 сўм ва банк харажатлари учун 369 минг 04  сўм.

Буюк тарихимизни ўзида акс эттирадиган қатим ёдгорликлар, зиёратгоҳлар, маданий мерос объектларини асраш, ўрганиш, ободонлаштириш, уларни тарғиб этиш борасида жамоат фонди бундан буён ҳам ўз низомида қайд этилган масалаларни кенг тарғиб этади. Тарғибот тадбирларини белгиланган режа асосида изчил давм эттиради. 

 

“Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди.

Прочитано 431 раз