+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Нояб 2017

ЁШ ДИЗАЙНЕР МОҲИЧЕҲРА-ТАНЛОВ FОЛИБАСИ

(48-сон)

Танлов

Андижон шаҳридаги "Тошкент премиум" тантаналар саройида  "Нафосат - 2017" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир очилишида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, ишбилармон хотин-қизлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини  таъкидлаб, танлов иштирокчиларига омадлар тилади.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, "Тадбиркор аёл" уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мазкур танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 15 нафар модельер дизайнер ва стилистлар ўз коллекциялари билан иштирок этди.

- Хотин-қизларининг кийиниш маданиятини юксалтириш, улар ўртасида миллий ва замонавий кўринишдаги, халқимизнинг азалий анъаналарига мос кийимларни кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилган мазкур танловда дизайнерларимиз фаоллик ва катта қизиқиш билан иштирок этди, - дейди "Тадбиркор аёл" уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Саидахон Муҳитдинова. -  Қолаверса, танлов опа-сингилларимизнинг кийиниш услубига янгича кўриниш ва тамойилларни жорий этиши билан ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Иштирокчилар дизайнерлик фаолияти, миллий кўринишдаги либослар тайёрлашга замонавий ёндашиши, соҳани ривожлантириш бўйича илғор тажриба ва таклифлари, шунингдек, етакчи аёл, талаба қиз, ижодкор аёл тимсолларида либослар эскизи намойиши ҳамда эркин мавзу шартлари бўйича ўз истеъдод ва маҳоратларини намойиш этди.

Якуний натижаларга кўра,  Марҳамат тумани вакиласи Моҳичеҳра Раимжонова биринчи, Асака тумани вакиласи Зулайҳо Тўхтасинова иккинчи, Андижон шаҳар вакиласи Дилноза Ҳолматова учинчи ўринни қўлга киритиб, танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

- Ушбу танлов мен каби ёш дизайнерларга рағбат ва қанот бағишлайди,  - дейди танлов ғолибаси М. Раимжонова. - Энг аввало, танлов моҳир дизайнер-тикувчи ва стилистларнинг илғор тажриба, иш услублари билан танишиш имконини берди. Бу келгусидаги фаолиятимизнинг янада самарали  бўлишига ёрдам беради.

Шунингдек, танловда "Йилнинг энг яхши модельер-дизайнери", "Энг яхши миллий йўналишдаги модельер-дизайнер", "Энг ёш модельер-дизайнер" сингари қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. 

Fолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

- Ўзим тайёрлаган либосларда миллийликни замонавийлик билан уйғунлаштиришга ҳаракат қиламан, - дейди  танловнинг энг ёш қатнашчиси, Пахтаобод енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нозима Мадаминова. - Оиламизда либослар дизайни соҳасида ижодий муҳит шаклланган, болалигимдан ранг-баранг кўйлаклар эскизини чизиб, тикиш севимли машғулотимга айланган. Танловда тажрибали дизайнерлардан  соҳанинг ўзига хос сирларини ўргандим. Коллежни тамомлаб, дизайнерлик йўналиши бўйича олий ўқув юртида ўқиб, келажакда шу соҳанинг етук мутахассиси бўлишни ният қилганман. 

Танлов доирасида миллий қадриятларимиз акс этган ҳунармандчилик маҳсулотлари, шунингдек, атлас, адрас сингари матолардан тайёрланган либослар кўргазмаси барчада катта таассурот қолдирди.

 Муаззам ИБРОҲИМОВА