+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Май 2018

КОРХОНАНИНГ ЭНГ ИБРАТЛИ ОИЛАЛАРИ

Вилоят қўғирчоқ театрида "GM-Uzbekistan" АЖ маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси ҳамда хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида - "Халқаро оила куни" муносабати билан "Ибратли оила" кўрик-танлови ўтказилди.

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, фаол ва намунали оилаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирни корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Ў. Мирзаев очиб, барчани байрам билан муборакбод этди, иштирокчиларга омад тилади.   

Танловда корхонада меҳнат қилаётган 9 нафар оилавий    жуфтлик оила аъзолари билан иштирок этиб, белгиланган     шартлар бўйича ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.

Иштирокчи оилаларнинг маҳалладаги ўрни, жамият ҳаётидаги фаол иштироки, фарзанд тарбияси, улар учун  яратилган шарт-шароитлар, томорқадан унумли фойдаланиш, фермерлик билан шуғулланиш, янги инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этишлари, спорт билан шуғулланишлари, ўз хонадонларини ободонлаштириш борасидаги ишлари акс эттирилган фильмлар намойиш этилди.

 Тадбирда корхонада фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларнинг фарзандлари томонидан тайёрланган бадиий дастур доирасида ижро этилган она Ватан, бахтли болалик, тинчликни улуғловчи куй, қўшиқ ва рақслар, ўқилган шеърлар барчага хуш кайфият улашди.

 Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра, транспорт ташуви бўлими ҳайдовчиси Ойбек Жайманов оиласи 1- ўринга, бўёқ цехи ходими Иброҳимжон Мадраҳимов оиласи 2-ўринга, таъминот бўлими ходими Миркомил Юсупов оиласи эса   3-ўринга сазовор бўлди.

Шунингдек, танловда транспорт ташувлари бўлими ҳайдовчиси Қобилжон Абдураҳимов оиласи - "Энг яхши жамоатчи оила" , мазкур бўлим ҳайдовчиси Акрамжон Баҳромов оиласи - "Энг болажон оила", йиғув цехи ходими Тимур Амиров оиласи - "Энг яхши фермер оила", транспорт бўлими ҳайдовчиси Шерзодбек Раҳмонов оиласи "Энг яхши спортчи оила", таъминот тизими ходими Эркинжон Мираҳмедов оиласи - "Энг яхши рационализатор оила", логистика бўлими ходими Азизбек  Алиев оиласи - "Маҳалланинг энг намунали оиласи" номинациялари бўйича ғолиб деб топилдилар.

Тадбир сўнггида сўз олган Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг хотин-қизлар кенгаши раиси Д. Алимова, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими раҳбари Л. Жалолова, ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси А. Нурматов ғолиб ва совриндорларни табриклаб, уларга корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғаларини топширдилар.

Кўрик-танловдан сўнг Муқимий номидаги республика мусиқа ва драма театри артистлари томондан "Жайдари келин" спектакли намойиш этилди.

 

 Маъмурахон ИСМОИЛОВА,

"GM-Uzbekistan" АЖ хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.

Суратда: тадбирдан лавҳа.

 

 У. Азимов олган сурат.