+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2018

Энг аълочи ўқувчи ноутбук билан тақдирланди

Ибратли ташаббус

Ўтган ҳафта вилоятимиздаги 739 умумтаълим мактаби ҳамда давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўқув йили якунига бағишланган "Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиш, доимо изланиш, яхшиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз" шиори остида тадбирлар бўлиб ўтди.

Избоскан туманидаги 34-умумтаълим мактабида ана шу тадбир доирасида "Уста Ҳабибуллоҳ ота" ўқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан таъсис этилган стипендиялар соҳиблари ҳамда ўқув йилининг энг аълочи ўқувчисини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими вакиллари,  жамғарма мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, фахрий устозлар, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, ота-оналар иштирок этган тадбирда мазкур мактабда таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш борасида ибратли ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Маълумки, "Уста Ҳабибуллоҳ ота" жамғармаси томонидан ўқув йили давомида                 1-синфдан 10-синфгача бир нафардан аълочи ва фаол ўқувчиларга ойлик стипендия бериб келинди, йил якуни бўйича энг юқори натижага эришган ўқувчига гран при соврини - ноутбук  совға қилиниши белгиланган эди.

Тадбирда сўз олган мактаб директори Муқаддамхон Ҳусанова ва бошқалар жамғарманинг ибратли ташаббуси билан жорий этилган стипендиялар ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириши, билим олишга бўлган қизиқиш ва интилишини оширишга катта ёрдам бергани, аълочи, фаол ва ташаббускор ўқувчилар сафи кенгайганлиги, мактаб ўқувчиларининг туман ва вилоят миқёсидаги турли кўрик-танловларда юқори натижаларни қайд этгани устозлар меҳнати ва ҳомийлар кўмагининг самараси эканини таъкидладилар. 

Тадбирда якунланган йилда самарали меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ўқитувчилар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, мактабда эълон қилинган "Қишлоғимдан етишиб чиққан улуғ инсонлар" мавзусидаги "Иншолар танлови" ҳамда "Иқбол" газетаси таҳририяти томонидан ўтказилган "Энг фаол китобхон ўқувчи" танлови ғолиблари ҳам рағбатлантирилди.

- Ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби ибратли лойиҳалар, шубҳасиз, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради,  - дейди Ёшлар иттифоқи Избоскан туман кенгаши раиси Озодбек Кенжабоев. - Бугун ҳаммамиз рағбат ва эътибор ўқувчиларни қанчалик руҳлантиргани, уларда яхши ўқишга иштиёқ ва интилишни кучайтирганлигини кўрдик. Шундай ибратли лойиҳани амалга ошираётганлиги учун жамғарма мутасаддиларига, хусусан, фермер Абдуҳалил Обидовга туман ёшлари номидан миннатдорчилик билдираман.

Тадбир якунида "Уста Ҳабибуллоҳ ота" жамғармаси вакили Одинахон Полвонова якуний стипендияларни, шунингдек, 2017-2018 ўқув йилида мактабнинг энг аълочи ўқувчиси деб топилган Озодбек Машрабовга гран при соврини - ноутбукни топширди.

Мадинабону ҲАБИБУЛЛАЕВА,

 

мазкур мактаб 10-синф ўқувчиси, "Уста Ҳабибуллоҳ ота" жамғармаси ижрочи директори.