+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Нояб 2018

Соянинг серҳосил навлари яратилди

Ёш тадқиқотчи минбари

Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Ушбу соҳа қанчалик ривожланса, одамларнинг турмуш фаровонлиги, қолаверса, юртимиз тараққиёти янада юксалади.

Қишлоқ хўжалиги ривожида эса экин майдонларидан унумли фойдаланиш, ҳосилдорликни оширишда маҳаллий шароитларга мос, серҳосил уруғ навларини танлаш, экинларни экиш, парваришлашда агротехник қоидаларга амал қилиш, илғор технологияларни амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.

Мен муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги, хусусан, уруғчилик селекцияси соҳасида изланиш ва  тадқиқотлар олиб бораман. Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Дилором Ёрматова раҳбарлигида Асака туманидаги "Asaka oil pland seeds" илмий йўналишдаги уруғчилик фермер хўжалиги мутахассислари билан ҳамкорликда соя ўсимлигининг   серҳосил навларини яратиш борасида олиб бораётган тадқиқотларимиз ижобий самаралар бермоқда.

Соя - оқсилга бой озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчи, чорва ва паррандалар учун тўйимли озуқа, шунингдек, тупроқ унумдорлигини оширувчи ўсимлик ҳисобланади. Соянинг аксарият навлари таркибида 38-45 фоиз оқсил, 17-21 фоиз мой ҳамда линол кислотаси бўлади. Мойидаги линол кислотаси мойга ўзига хос ҳид беради. 

 Иқтисодий самарадорлиги юқори бўлганлиги боис, мамлакатимизда кейинги йилларда ушбу экин турини экишга бўлган эътибор ортди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори  мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга замин яратди.

Ҳозирда дунёнинг бир қатор илғор давлатларида соядан гектарига 76-78 центнер ҳосил олинади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич асосий экин сифатида экилган эртапишар навлардан 20-22 центнерни, ўртапишар навлардан 25-28 центнерни, кечпишар навлардан 32-35 центнерни ташкил этади.

Ўзбекистон шароитида соядан юқори ҳосил олиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим. Аввало нав ва экин майдонини тўғри танлай билиш зарур. Навларнинг вегетация даври ҳар хил, яъни 70-140 кунни ташкил этади, соя ҳам бошқа экинлар сингари унумдор ерларни талаб қилади. Шунингдек, суғориш, уруғларга ишлов беришга, четдан келтирилган навлар биологиясини ўрганишга, парваришлаш жараёнида агротехник тадбирларни ўз вақтида бажаришга алоҳида эътибор қаратиш муҳимдир.

Соя селекциясида асосан якка танлаш усули билан "Asaka oil pland seeds"  илмий йўналишдаги уруғчилик фермер хўжалиги тажриба далаларида олиб борилган тадқиқотлар самараси ўлароқ, ўтган 2017 йилда хўжалик мутахассислари томонидан соянинг "Мадина", "Радуга" навлари яратилди. Бу навлар қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат нав синовига қабул қилинган. Жорий йилда эса ана шу навлар экишга тавсия этилди. Хўжалигимизда ушбу   навлар уруғини кўпайтириш, фермер хўжаликларига етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу эса, республикамизда соя дони ҳосилдорлигини ошириш, уни етиштиришни кўпайтириш, хориждан уруғ сотиб олишга сарфланадиган валютани тежашга ёрдам беради.

 

Мадинабону ҲАБИБУЛЛАЕВА,

 

"Asaka oil pland seeds"  илмий йўналишдаги уруғчилик фермер хўжалиги аъзоси, ёш тадқиқотчи.