+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Нояб 2018

Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қаршимиз

Жалақудуқ туманидаги 30-умумтаълим мактабида "Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қаршимиз" шиори остида мактаблараро кўрик-танлов ўтказилди.

Мазкур тадбир ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларда "оммавий маданият"га қарши маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш, ёшларни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва назоратсизликнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Танловда тумандаги умумтаълим мактаблари жамоалари мавзуга доир суратлар чизиш, савол-жавоб, ҳуқуқий викторина, эркин мавзу каби шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.

- Навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, уларда масъулият кўникмаларини шакллантириш, спорт турларига қизиқтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, таълим-тарбия ишлари самарадорлигини оширишда мактаб, ота-оналар жамоаси, маҳалла фаоллари ҳамда ҳуқуқ тартибот органларининг ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади,  - дейди туман халқ таълими бўлими услубчиси Турғунбой Мамадалиев - Бугунги кўрик-танлов ҳам ана шу ҳамкорликнинг амалий натижасидир.

Fоят қизиқарли ва сермазмун ўтган кўрик-танловда 30-умумтаълим мактаби жамоаси барча шартлар бўйича юқори натижалар қайд этиб, ғолибликни қўлга киритди.  Fолиб ва   совриндорлар туман халқ таълими бўлими, ички ишлар бошқармаси ҳамда адлия ходимлари томонидан рағбатлантирилди.

Ҳамрохон МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ тумани,

 

Ойим шаҳарчаси.