+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Янв 2019

Руҳий инқироз, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларга ёрдам кўрсатилади

Андижон шаҳрида "Оилавий зўравонликка барҳам берайлик!" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги "Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ўтказилган семинарда вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошида ташкил этилган "Меҳримиз сизга" хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг фаолият йўналишлари, мақсад-вазифалари, бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш хусусида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова юқоридаги қарордан келиб чиқадиган муҳим вазифалар хусусида гапирди, шунингдек, 2018 йилда вилоятимизда 600 нафарга яқин оғир вазиятга ва руҳий инқирозга тушиб қолган аёлларга тиббий, психологик, маънавий ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилганлиги, улар қизиқишларига қараб турли йўналишлар бўйича касб-ҳунарга ўқитилганлигини таъкидлади.

Юртимизда фуқароларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка доир ҳуқуқларини таъминлаш, жамиятнинг асосий бўғини бўлган оила институтини янада мустаҳкамлаш, ривожлантириш, оила манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асосларини кучайтириш, хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, хусусан, жисмоний, ахлоқий ёки мулкий зарар етказиш натижасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар туфайли жабр кўрган шахсларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган "Меҳримиз сизга" хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.

Туман ва шаҳарларда ташкил этилган реабилитация ва мослашув марказлари раҳбарлари, хотин-қизлар қўмиталарининг мазкур йўналишда фаолият олиб борувчи фаоллари, шунингдек, бир гуруҳ руҳий инқирозга, оғир вазиятга тушиб қолган аёллар иштирок этган тадбирда марказ фаолияти бўйича тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда марказни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, марказ "Ишонч телефони" операторининг вазифалари, руҳий инқирозга ҳамда оғир  вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳат бериш, марказда фаолият кўрсатувчи ижтимоий ходимнинг асосий вазифалари, ижтимоий хизмат кўрсатишнинг муҳим жиҳатлари, вақтинча бошпана беришни ташкил этиш тартиблари ҳақида иштирокчиларга кенг маълумотлар берилди. Мутахассислари томонидан тайёрланган услубий қўлланмалар тарқатилди.

Семинарда мавзу доирасида маърузалар тингланди. Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни самарали йўлга қўйиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ўз жонига қасд қилишга мойил аёлларни ҳамда жамиятдаги, оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган оилавий ва   шахслараро низоларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш, мазкур жараёнда фуқаролик жамияти  институтлари, кенг жамоатчилик иштироки ва ҳамкорлигини таъминлаш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Марказ зарур техник воситалар, жиҳоз ва услубий қўлланмалар билан тўла таъминланган бўлиб, оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилиши ҳамда турли      қийинчиликларга дуч келган аёлларга ананим ва конфеденциаллик тамойиллари асосида шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилади, шунингдек, ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган ёки ўз жонига қасд қилган шахслар билан бирламчи ва тизимли профилактик тадбирлар, турли машғулотлар ўтказиб борилади.

Семинар доирасида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган  хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

 

Холидахон МИРЗАРАҲИМОВА,

"Меҳримиз сизга" хотин-қизларни ижтимоий

 

 реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази раҳбари.