+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

02 Май 2019

ЮКСАК КЕЛАЖАК САРИ БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС БИЛАН

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни санъат, маданият, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, хотин-қизлар     бандлигини таъминлаш юзасидан бешта муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Қўрғонтепа туманида мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаш, унинг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.  Халқ таълими бўлимига қарашли 19-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, халқ таълими ҳамда ички ишлар бўлимлари вакиллари, ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг фаол ўқитувчи ва иқтидорли ўқувчилари иштирок этдилар. Семинарни 19-умумтаълим мактаби директори Ойдиной Боймуродова очиб берди.

Семинарда сўзга чиққан туман халқ қабулхонаси вакиллари Тоҳирбек Деҳқонов, Жасурбек Жабборов, халқ таълими бўлими вакили Гавҳарой Мамитжонова ҳамда туман ички ишлар бўлими ходими Асилбек Иномовлар ўқувчи ёшлар ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланишлари кераклиги, аждодларга мос авлод бўлиб вояга етишлари, илм олиб, изланиб, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлиқ намоён этишлари, жамиятимиз равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилишлари лозимлиги ҳақида гапириб ўтдилар.

Тадбирда фаол ва ижодкор ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Шеъру-ғазал, дилтортар қўшиқ ва рақслар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Шунингдек, бадиий            китоблар акцияси, спортнинг стол тенниси, футбол, волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Тадбир сўнггида мусобақалар ғолиблари ва фаол ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 

 Наргизахон ЮСУПОВА,

 

мазкур мактаб ўқитувчиси.