+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Сен 2019

Жорий ўқув йилида 55 минг 348 нафар ўғил-қиз 1-синфга қабул қилинди

Кеча вилоятимиздаги 761 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларида янги ўқув йили машғулотлари бошланди. Бу йил 55348 нафар жажжи ўғил-қиз 1-синфга қабул қилинди. Умуман, жорий ўқув йилида мактабларда 555 минг 162 нафар ўқувчи таҳсил олади, уларга 37 минг нафардан зиёд педагог ва мураббийлар сабоқ беради.

  Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Андижон вилоятида  19 мактабда капитал таъмирлаш ишлари бажарилди, 2 та янги мактаб барпо этилди.

Умуман, вилоятдаги 761 та умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг замонавий билим олиши учун барча шароитлар яратилди.

Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида Марҳамат туманидаги  Мингтепа маҳалла фуқаролар йиғинида 540 ўринли 47- ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Умумий лойиҳа қиймати 3 миллиард 50 миллион сўм бўлган 2 қаватли мазкур таълим маскани қурилиш-таъмирлаш ишлари "Бунёдкор дўст" масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилди.

- Замонавий кўринишга, барча қулайликларга эга ушбу таълим маскани ўқувчи ва ўқитувчиларимиз учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлади, - дейди мактаб директори Жумагул Шербоева. - Мактабда 32 ўқув, шунингдек, физика, химия ўқув-лаборатория, компьтер хоналари, ахборт-ресурс маркази янги ўқув йилига тахт ҳолга келтирилди.

Таълим муассасасида ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун барча шароитлар яратилган. Лаборатория ва фан хоналари тегишли кўргазмали воситалар, зарур жиҳозлар билан таъминланган.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА