+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Сен 2019

Вилоятимизда "Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланиб  "Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик" шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали андижонлик ёшлар учун ҳақиқий байрамга айланди.

 Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, мустақилликка шукроналик, жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси билан яшаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган   фестиваль доирасида вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари, коллеж, академик лицей, умумтаълим мактаблари, махсус мактаблар ўқувчилари, уюшмаган ёшлар вакиллари иштирокида турли акция, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Фестиваль тадбирлари Андижон шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида вилоят ҳокими ўринбосари Ўткирбек Шукуровнинг ёш ўқитувчилар, иқтидорли ёшлар ҳамда ёшлар ташкилоти етакчилари иштирокидаги мулоқот билан бошланди. Мулоқотда мамлакатимизда ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларга кўрсатилаётн эътибор ва ғамхўрлик, пухта билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли номоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.

Ёшлар маркази фойесида иқтидорли ёшларнинг робототехника, ахборот коммуникация технологиялари ва бошқа турли техник йўналишларда ўзлари тайёрлаган жиҳозлар, ихтиро, инновацион ғоя ва ишланмалар  кўргазмаси ташкил этилди.

Андижон шаҳридаги 2- сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус тарғиботи доирасида ёшлар ўртасида спортнинг сузиш, стол тенниси, каратэ турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Катта ютуқларга эришган таниқли спортчилар, мамлакат чемпионларининг ёшлар билан учрашувлари, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ташкил этилди. 

Андижон шаҳридаги ҳарбий гарнизонда "Ватан ҳимояси - юксак шараф", "Мард ўғлон - юрт таянчи"  мавзуларидаги учрашув ва мулоқотда муддатли ҳарбий хизматчиларга Қуролли Кучлар фахрийлари ўзларининг бой тажрибалари, ватан ҳимояси йўлидаги хотираларини гапириб берди.

"Уч авлод учрашуви" шиори остида ўтказилган акция доирасида ёшлар иттифоқи фаоллари, "Камалак" ташкилоти сардорлари томонидан бир гуруҳ фахрий ўқитувчилар холидан хабар олинди, уларга совға-саломлар улашилди.

Муҳаммад Юсуф номли ижод мактабида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги "З.М. Бобур издошлари" тўгараги ҳамда "Муҳаммад Юсуф издошлари" клуби аъзоларининг ёшлар билан ижодий учрашуви шеърият байрамига айланиб кетди.

 - Байрамона ўтган учрашувдан бир олам таассурот олдим, - дейди Муҳаммад Юсуф номли ижод мактаби ўқувчиси Машхура Ботирова. - Ижодга, шеъриятга қизиқувчи, шеърият мухлиси бўлган тенгдошларимнинг гўзал шеърларини тинглаб, улардан кўп нарсаларни ўргандим.

Вилоят "Баркамол авлод" марказида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган "Математика фани билимдони" танловида ёш, иқтидорли математиклар ўз билимларини синовдан ўтказди. Фестиваль доирасида Андижон шаҳридаги "Нодира", Марҳамат туманидаги "Увайсий", Бўз туманидаги "Нодира" кинотеатрларида тарихий "Имом Ат-Термизий", "Исломхўжа" фильмлари намойиш этилди. Шунингдек, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида истиқомат қилаётган имконияти чекланган ёшлар учун музей, тарихий масканларга, "Боғи Бобур" боғига саёҳатлар уюштирилди.

Фестиваль доирасидаги қатор тадбирлар Андижон шаҳридаги Ёшлар боғида бўлиб ўтди. Жумладан, китоб савдо ярмаркаси, "Мустақилликка менинг туҳфам" шиори остида ижодкор ёшларнинг янги китоблари тақдимоти,  ёш тадбиркорлар томонидан тайёрланган  ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш маҳсулотлари кўргазмалари барчада катта қизиқиш уйғотди.

 Якунда ўтказилган танловлар, спорт мусобақалари ғолиблари, тадбир ва акцияларнинг фаол иштирокчилари муносиб рағбатлантирилди. Фестиваль тадбирлари "Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик" шиори остидаги гала-концерт билан якунланди.

                                  

  Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ,

Мухайё ИСМОИЛОВА