+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Окт 2019

МУКОФОТЛАР МУБОРАК, ҚАДРЛИ ОПА-СИНГИЛЛАР!

Юртимизда таълим соҳасини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш, чуқур билим ва касб-ҳунарга эга, мустақил фикрлайдиган, иқтидорли, соғлом авлодни вояга етказиш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги улкан хизматлари учун бир гуруҳ юртдошларимиз Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан турли унвон, орден ва медаллар билан тақдирландилар. Улар орасида бир гуруҳ андижонлик опа-сингилларимиз ҳам бор. Улар қуйидагилар:

 

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан:

Акбарова Саодатхон Турғуновна - Балиқчи туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси.

 

"Шуҳрат" медали билан:

Абдураҳмонова Ирода Галабаевна  - Хонобод шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси. 

Ашурова Умидахон Маҳмуджановна - Андижон шаҳридаги "Болажон баҳори" нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири.

Қамбарова Гулнорахон Зоҳиджоновна - Асака туманидаги 24-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг география ва иқтисодий билим асослари фанлари ўқитувчиси,.

Назарова Шазадахон Турдалиевна - Олтинкўл туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси.

 

Мукофот соҳибаларини газетамиз муштарийлари номидан муборакбод этамиз.