+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Окт 2019

ҚИЗИҚАРЛИ МАШFУЛОТ БОЛАЖОНЛАРГА МАНЗУР БЎЛДИ

Очиқ дарс

Юртимизда ўтказилаётган Ўзбек тили ойлиги доирасида Андижон шаҳридаги 13- ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернат ўқитувчиси Нигорахон Ўрмонжонова мактабнинг 6 "А" синфида "Эртаклар - яхшиликка етаклар" мавзусида очиқ дарс ўтказди.

Очиқ дарс тарзидаги логопедия ўқув  машғулоти турли расмлар, кўргазмали воситалар орқали, қизиқарли ўйинлар асосида ўтказилди. Шу боис ҳам ўқувчилар  машғулотда қизиқиш ва фаоллик билан қатнашдилар.

- Бу каби дарслар орқали жисмоний имконияти чекланган болаларнинг нутқни яхшилаш, ўзини эркин тутиш, айтмоқчи бўлган гапини эркин айта олиш кўникмасини мустаҳкамлашга ёрдам беради, - дейди Н. Ўрмонжонова. - Қолаверса, турли ўйинлар билан ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишини, ижобий муносабатини юксалтириш мумкин.

Қизиқарли, ўзига хос тарзда ўтилган   машғулот кўнгли ўксик болажонлар маъқул ва манзур бўлди.

 

Муҳайё ИСМОИЛОВА,

 

жамоатчи мухбир.