+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Окт 2019

Марҳаматлик Ўтановлар оиласи Тошкентга боради

танлов

Андижон шаҳрида "Ибратли оила" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи  бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий   тадқиқот маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда оилаларни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, унинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

- Оилаларимиз қанчалик барқарор ва мустаҳкам бўлса, жамиятимиз юксалиб бораверади, - дейди "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси раҳбари Зулфияхон Қамбарова. -  Шу боис ҳам оилаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган "Ибратли оила" танлови ана шу йўналишдаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, ибратли оилаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб деб топилган 16 оила белгиланган шартлар асосида ғолиблик учун бахс олиб борди. Якуний натижаларга кўра, Марҳамат тумани Қовунчи маҳалласида яшовчи Рўзивой ва Санобархон Ўтановлар оиласи биринчи ўринга сазовор бўлиб, танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танловда Хонобод шаҳри Кампировот маҳалласида яшовчи Абдухалим ва Рўзибихон Маматовлар оиласига иккинчи, Андижон шаҳар Гумбаз маҳалласида яшовчи Жўрабек ва Барнохон Боймирзаевлар оиласига учинчи ўрин насиб этди.

Fолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, танловда "Китобсевар оила", "Файзли оила", "Саҳоватли оила", "Аҳил оила", "Ишбилармон оила", "Спортчи оила" сингари қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Моҳларой ЗУҲРИДДИНОВА,

 

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими ходимаси.