+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Окт 2019

Эътибордан мамнунмиз

Эътироф

Жалақудуқ тумани Қўртқи қишлоғидаги 35-умумтаълим мактаби жорий йилда янгитдан барпо этилди, замонавий кўринишга келтирилиб, янги ўқув йили арафасида фойдаланишга топширилди.

1932 йилда ташкил этилган,  фақат 6-7 хонадан иборат мактаб кейинги ярим аср давомида кенгайтирилмади. Жажжи ўқувчиларнинг неча авлоди шу мўъжазгина илм масканида ҳарф таниб, савод чиқардилар. Уларнинг кенг, ёруғ, шинам хоналарда ўқиш орзулари ушалмай мактабни битириб кетдилар. Муаллимлар эса дала шийпонидай кўримсиз мактабга меҳр қўйиб, ўзлари жиҳозлаб, болаларни руҳлантириб ишладилар.

Ниҳоят, мактаб 2008 йилда капитал таъмирдан чиқарилди. Жорий йилда эса инвестиция дастури доирасида мактабнинг эски биноси ўрнида 815 ўринли янги бино қад ростлади.

Кенг, ёруғ синфхоналар, махсус жиҳозланган лаборатория хоналари, компьютер жиҳозлари, спорт зали ўқувчилар ихтиёрида. Олтмишга яқин устоз мураббийлар 600 нафардан зиёд ўғил-қизларни ҳар томонлама етук ва билимдон қилиб тарбиялаш йўлида бор билим ва маҳоратларини ишга солиб, меҳнат қилмоқдалар.

Мактаб - муқаддас даргоҳ. Бу даргоҳга берилаётган эътибор келажакка, эртанги кунга бўлган эътибордир. Жалақудуқ туманининг чекка бир қишлоғида қад ростлаган мазкур илм даргоҳидан келгусида юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассислар, ватан шаънини улуғлайдиган комил инсонлар етишиб чиқишига асло шкбҳа йўқ.

Таълим тизимига, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодга  кўрсатилаётган эътибордан беҳад мамнунмиз.

Нилуфар СИДДИҚОВА,

 

мазкур мактаб ўқитувчиси.