+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Нояб 2019

Замонавий раҳбар, меҳрибон она, маҳоратли педагог, ижодкор тарбиячи

Мудиралар беллашуви

Жалақудуқ тумани мактабгача таълим бўлимида "Замонавий раҳбар, меҳрибон она, маҳоратли педагог, ижодкор тарбиячи" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танлов давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият кўрсатиб келаётган, 3 йилдан кам бўлмаган раҳбарлик стажига эга, ҳар томонлама намуна бўладиган, ташкилотни бошқариш ва болалар билан ишлашда муайян малака ва тажрибага эга ҳамда "Илк қадам" давлат ўқув дастури асосида янги инновацион технологиялардан фойдалана оладиган истеъдодли раҳбарларни аниқлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари ўртасида ўтказилди.

Иштирокчилар ўзларининг йил давомида амалга оширган ишлари, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиши, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлик даражаси, болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги билимларини намойиш этдилар. Мудиралар педагогик маҳорати ва тарбияланувчиларга таълим-тарбия беришдаги, болалар ривожланишини кузатиш жараёнидаги бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш бўйича режа ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Якуний натижаларга кўра, 13-мактабгача таълим ташкилоти мудираси Хурсаной Тусматова1-ўринга сазовор бўлиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

2-ўрин 25-мактабгача таълим ташкилоти мудираси Раънохон Мўминовага, 3-ўрин  11-мактабгача таълим ташкилоти мудираси Насибахон Умаровага насиб этди.

Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижроси бўйича ўтказилган мазкур кўрик-танлов доирасида томошабинлар беллашуви ҳам ташкил этилди. Педагог ходимлар спорт турлари бўйича ўзаро мусобақалашди, санъат соҳасида маҳоратларини намойиш этдилар. Якунда кўрик-танлов ҳамда беллашувлар ғолиблари муносиб рағбатлантирилди. 

Раҳимахон БОЗОРБОЕВА,

Жалақудуқ туманидаги 

 

2-мактабгача таълим ташкилоти мудираси.