+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Дек 2019

Маҳалла раислари, мутахассислари оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича иншо ёзди

Андижон давлат университетидаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Махсус ўқув курсида "Биз оилавий ажримларга қаршимиз!" мавзусида иншолар танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

"Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган танловда унинг туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар маҳалла раиси ҳамда 16 нафар хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис иштирок этди.

Олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот ишларига қарамасдан вилоятда оилани мустаҳкамлаш, оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммолар камаймаётганлиги мазкур йўналишдаги ишларни янада кучайтириш зарурлигини тақазо этмоқда. 

Жорий йилнинг ўтган 9  ойида вилоятимизда 2 минг 729 та оилавий ажрим қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  202 тага кам бўлса-да, оилавий ажримларнинг олдини олиш, маҳалла йиғинлари қошидаги Яраштириш комиссиялари фаолиятини кучайтириш бўйича янада жиддий ишлашимизни тақозо этади. Шу боис ҳам айнан оилалар билан бевосита иш олиб борадиган маҳалла раислари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларининг низоли оилалар билан ишлаш, ажримларнинг олдини олиш борасидаги билим ва малакаларини ошириш мақсадида вилоятдаги 882 маҳалла раиси ва мутахассиси иштирокида ижодий танлов ўтказилганлиги ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини юксалтиришга ёрдам бермоқда.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, маҳалла раислари ўртасида ажримлар борасидаги муаммоларнинг олдини олиш, самарали иш ташкил этиш масалаларини тўлақонли ёритиб, энг кўп балл  жамғарган Андижон шаҳридаги "Иқбол" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нафиса Жўрабоева, маҳалла мутахассислари ўртасида эса  Қўрғонтепа туманидаги "Маъмуробод" маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Оминахон Болтабоева ғолиб деб топилди.

- Оила тинч бўлса, маҳалла тинч бўлади, маҳалла тинч бўлса, юрт обод бўлади, - дейди танлов ғолибаси Андижон шаҳридаги "Иқбол" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н. Жўрабоева. - Шу боис ҳам оилалар тинчлигини сақлаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш зиммамиздаги энг асосий вазифалардан биридир. Ўтказилган иншолар танлови ҳар бир раис, ҳар бир мутахассиснинг ана шу йўналишдаги билим ва тажрибаларини бойитди. Ишонаманки, бу келгусидаги фаолиятимизни янада самарали олиб боришга ёрдам беради.

Танловнинг ғолиб ва      совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Одинахон ИБРАГИМОВА,

 

вилоят "Маҳалла" кенгаши бош мутахассиси.