+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Дек 2019

Улуғнор туманида "Қизларжон" клублари етакчиси тайинланди

Улуғнор туманида "Эрта никоҳнинг олдини олиш ва кийиниш маданияти" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан хотин-қизлар қўмитаси Тарғибот гуруҳи, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, ФҲДЁ бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари етакчилари, мактаб, маҳаллалардаги "Қизларжон" клублари аъзолари, мутахассислар, отинойилар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда эрта никоҳнинг салбий оқибатлари, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, никоҳ шартномасининг мазмун-моҳияти, глобаллашув жараёнида интернет орқали турли зарарли, ёт ғоялар таъсиридан сақланиш ва интернетдан илм-фан, билим олиш мақсадида фойдаланиш лозимлиги, шунингдек, қизларнинг ахлоқ-одоби, кийиниш маданияти ҳақида сўз борди.

- Оила қуриш инсон ҳаётидаги энг масъулиятли, муҳим воқеа, - дейди туман бош отинойиси Салимахон Қўчқарова. - Афсуски, ҳозирги айрим ёш оналаримиз никоҳга жиддий қарамаяптилар. Қизларининг сеп-сидирғасини қилиб, тезроқ узатсалар, ёки ўғилларини тезроқ уйлаб, келин кўрсалар. Шошилиб қарор қабул қилишлар, сўраб-суриштирмай қиз узатишлар ортидан оилаларда муаммолар келиб чиқаяпти. Буларнинг барчаси ёшларимизнинг рўзғор аравасини тортишга  ҳали тайёр эмаслиги, қизларимизнинг ўта замонавийлашиб кетганлиги оқибатидир. 

Тадбир давомида  "Қизларжон" клублари сардорларининг ҳисоботи эшитилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигорахон Жабборова хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, оилани мустаҳкамлаш, , таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, хотин-қизлар ўртасида маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш, эрта никоҳга йўл қўймаслик, "Қизларжон" клублари фаолиятини янада жонлантириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилиш сўнггида "Қизларжон" клублари туман сардори этиб, 1-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Муштарий Баҳодиржонова сайланди.

 

Моҳирахон  МАҲАКИМОВА,

 

Улуғнор тумани ҳокимлиги бош мутахассиси.