+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Янв 2020

"ВАТАНПАРВАРЛИК - МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ"

Бутун мамлакатимизда бўлган каби вилоятимизда ҳам  2019 йилнинг 15 декабридан 2020 йилнинг 15 январига қадар "Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати" шиори остида ватанпарварлик ойлиги ўтказилмоқда.

Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида Ватанпарварлик ойлиги доирасида ҳамда "Ватан ҳимоячилари" куни олдидан фестиваль бўлиб ўтди. Фестиваль олий таълим муассасалари талабалари, коллеж, академик лицей ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари жўрлигида юртимиз мадҳиясини айтиш билан бошланди. 

Ҳарбийлар томонидан ҳарбий қисмлардаги ҳаёт акс эттирилган кўргазмалар, уларнинг замонавий қурол-аслаҳалардан фойдаланишлари, жанговар тайёргарлиги акс этган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.

Тадбирда Ватан, тинчлик ҳамда юрт ҳимоячиларини мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Якунда қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди.

Махсума РЎЗИБОЕВА,

 

Муҳаммад ЮСУФ ижод мактаби ўқувчиси.